Янгиликлар

«Ўргимчак одам» фаолиятидаги энг хавфли ва мураккаб трюк қайси эканини айтди — видео

Унинг ижросидаги янги фильм 10 февралда катта экранларга чиқади

«Ўргимчак одам» фаолиятидаги энг хавфли ва мураккаб трюк қайси эканини айтди — видео

«Ўргимчак одам: уйга йўл йўқ» фильмида бош ролни ижро этган Том Ҳолланд фаолиятидаги энг хавфли ва мураккаб трюк қайси эканини маълум қилди.

Том Ҳолланд иштирокидаги янги фильм «Анчартед: карталар ишламайди» кинокартинаси 2022 йилнинг 10 февралидан катта экранларга чиқади. Ҳозирда суратга олиш ишлари давом этмоқда ва фильм бош қаҳрамони Том Ҳолланд фаолиятидаги энг хавфли ва энг мураккаб трюк шу фильмда бўлганини айтди.

У кинокартинада самолётдан йиқилиб тушган саҳнасининг жуда мураккаб кечганини ва бу қийинчилик билан олинган саҳна эканини айтган. Том Ҳолланд ҳақиқатдан самолётдан йиқилмайди, бу шунчаки монтаж иши, бироқ ҳолат ҳақиқий. Фильмдаги қутилар махсус конструкцияга осилган ва Том Ҳолланд уларга осилиб қўйиб юбормаслиги керак эди. Ушбу саҳнани суратга олиш учун тахминан 5 ҳафта вақт керак бўлди ва актёр йиқилиб кетишдан жуда қўрққан. Актёр жуда кўп қийинчиликларга дуч келган бўлса ҳам, фильмдаги саҳналар ҳақиққийга жуда ўхшаган.

Том Ҳолланд биринчи марта «Ўргимчак одам: Уйга қайтиш» фильмида суперқаҳрамон костюмини кийган. Ушбу фильмдаги роли учун у тахминан 500 минг доллар, «Ўргимчак одам: Уйдан узоқда»ги ижроси учун 4 миллион доллар ишлаб топган. «Ўргимчак одам: Уйга йўл йўқ» қисмидаги роль учун актёр қанча олгани ҳозирча номаълум.

Аввалроқ «Ўргимчак одам: уйга йўл йўқ» фильми қандай суратга олингани ҳақида хабар берилган эди.