Янгиликлар

Рашид Холиқов энг қимматбаҳо машиналари турадиган гаражини кўрсатди — видео

Улар орасида мотоцикллар йўқлигини айтган

Рашид Холиқов энг қимматбаҳо машиналари турадиган гаражини кўрсатди — видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов уйидаги гаражини кўрсатди.

Хонанданинг сўзларига кўра, бу тураргоҳга фақат учта автомобиль сиғади, шу сабабли ҳам айрим машиналари кўчада. Шунингдек, тураргоҳда «Mercedes-Benz», «Lexus», «KIA» борлигини кўриш мумкин. Лекин Рашид Холиқов улар орасида мотоцикллар йўқлигини, аввал бўлганини таъкидлаган.

«Мотоциклларим йўқ, аввал бўлган лекин. Бу ‘Mercedes-Benz’ меники. ‘KIA’ эса аввалги машинам, ҳозир уни рафиқам ҳайдаяпти. Оқ ‘Lexus’ эса энг омад келтирган машина, шу сабабли ҳам уни сотиш ниятим йўқ. ‘Lexus’ биринчи чиққан вақтда олган эдим. Ҳозир янгилари чиқиб кетди. ‘Malibu’ эса кўчада турибди, бу ерга фақат учта машина сиғади», — дейди Рашид Холиқов.