Янгиликлар

Раъно Шодиева илк бор қандай касаллик сабаб операция бўлганини маълум қилди — видео

«5 ойдан бери Туркиядаман», — дейди актриса

Раъно Шодиева илк бор қандай касаллик сабаб операция бўлганини маълум қилди — видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева Instagram’даги жонли эфир пайтида илк бор қандай касаллик сабаб 11 соат операция бўлганини маълум қилди.

Раъно Шодиева жарроҳлик амалиётида жигарининг 60 фоиз қисми олиб ташланганини айтди. Жигар ўсадиган аъзо. Актриса жигарининг олиб ташланган қисми 1 йил давомида яна ўсиб, жойига келишини таъкидлади. Ушбу аъзода қон томирлари кўп бўлгани сабаб операция қийин кечган. Видеода унинг кимёвий даволаниш жараёнида эканини кўриш мумкин.

«Жигаримнинг 60 фоизи олиб ташланди ва соғломини қолдиришган. Жигар бу ўсадиган нарса. Жигаримнинг олиб ташланган фоизи 1 йил давомида яна ўсиб жойига тушади Худо хоҳласа. Осон амалиёт бўлмади. Жуда қийин, машаққатли бўлди. Чунки жигарнинг организмни ишлатиш учун 300 та функцияси бор. Жигарда қон томирлари кўп. Шунинг ҳаммасини жой-жойига қўйиб тикиш керак. 5 ойдан бери Туркиядаман. Ҳозир муолажа оляпман. Кимёвий даволанишдаман», — дейди Раъно Шодиева.

Актриса 17 январь куни Instagram саҳифасида ижтимоий тармоқларда оғир касаллик билан курашаётгани ҳақида тарқалган миш-мишларга аниқлик киритиб, бу ҳақда гапиришга ҳали тайёр эмаслигини таъкидлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Rano Shodiyeva (@shodiyevarano)

Шунингдек, Раъно Шодиева 29 январь куни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида янa бир пост қолдирди. Унда 11 соатлик операцияни бошидан кечиргани ҳақида гапириб, шифокорларига миннатдорчилик билдирган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Rano Shodiyeva (@shodiyevarano)