Янгиликлар

Раъно Шодиева даволаниши учун Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёрдам берганини маълум қилди

«Бу тўғрисида гапириш мен учун жуда қийин», — дейди актриса

Раъно Шодиева даволаниши учун Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёрдам берганини маълум қилди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева Instagram саҳифасида Туркияда даволаниши учун ёрдам бергани учун Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга миннадорчилик билдирди.

Актриса синовли кунида ёнида турган барча яқинларига раҳмат айтди. Раъно Шодиева учун бу мавзуда гапириш ҳали ҳам қийин. Жаҳонгир Ортиқхўжаев актрисанинг турмуш ўртоғига қўнғироқ қилиб ундан ҳол-аҳвол сўраган ва мусофирчиликда кам бўлмаслиги учун шароит яратиб берган.

«Ассалому алайкум. Аллоҳ менга бир синов берди. Шу синовдан чиройли ўтишга ҳаракат қилдим. Яқинда Жаҳонгир Обидович брифинг қилди ва у ерда чиройли гапларни гапирди. Ўнг қўлинг берган нарсани, чап қўлинг билмаслиги керак. Лекин мен жим туролмадим. Чунки мусофирчиликда шу дард билан курашдим. Яқинларим, қариндошларим, касбдошларим жуда кўп инсонлар менинг ёнимда бўлди.

Бу борада биринчи инсонлардан Жаҳонгир Обидович хўжайинимга қўнғироқ қилиб, ҳол-аҳвол сўради. Мусофирчиликда ҳеч кимдан кам қилмасдан ҳамма шароитимни яратиб берди. Бу учун оиламиз номидан мингдан-минг раҳмат айтмоқчиман. Бу тўғрисида гапириш мен учун жуда қийин. Жаҳонгир Обидовичнинг чет элдаги ўзбекларга қандай ёрдам берганингизни ўзим кўрганман, эшитганман. Даволатган инсонингизнинг охиригача ёнида туриб бергансиз. Сизга катта раҳмат. Ёнимда турган барча инсонларга раҳмат айтмоқчиман», — дейди Раъно Шодиева.

Раъно Шодиева 9 февраль куни шифокорларидан 2 ҳафталик таътил олганини айтганди. Актриса касаллик сабабли имижини ўзгартиришга мажбур бўлган.

Эслатиб ўтамиз, актриса 8 февраль куни Instagram саҳифасидаги жонли эфир пайтида жигар касаллиги сабабли 11 соат операция бўлганини маълум қилганди.

Актриса 17 январь куни Instagram саҳифасида ижтимоий тармоқларда оғир касаллик билан курашаётгани ҳақида тарқалган миш-мишларга аниқлик киритиб, бу ҳақда гапиришга ҳали тайёр эмаслигини таъкидлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Rano Shodiyeva (@shodiyevarano)

Шунингдек, Раъно Шодиева 29 январь куни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида янa бир пост қолдирди. Унда 11 соатлик операцияни бошидан кечиргани ҳақида гапириб, шифокорларига миннатдорчилик билдирган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Rano Shodiyeva (@shodiyevarano)