Янгиликлар

Пластик операциядан сўнг: Ҳанде Эрчел дунёдаги энг гўзал аёл деб топилди — фото

Натижа кенг муҳокамаларга сабаб бўлган

Пластик операциядан сўнг: Ҳанде Эрчел дунёдаги энг гўзал аёл деб топилди — фото

Миллионлаб мухлисларнинг қалбидан жой эгаллаган турк актрисаси Ҳанде Эрчел пластик операцияни бошдан кечирганига қарамай дунёдаги энг гўзал аёл деб эълон қилинди.

Туркиянинг маҳаллий нашрлари Ҳанде Эрчелнинг дунёдаги энг гўзал аёл деб топилганини маълум қилди. Буюк Британиянинг «Glamour» журнали актрисани «Дунёнинг энг гўзал аёли 2021» деб эълон қилган. Ушбу хабар жуда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Айрим журнал ўқувчилари гўзаллик танловинини пластик операцияларни бошдан кечирмаганлар орасидан аниқлаш кераклигини айтган.

Туркия маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг маълум қилишича, Ҳанде Эрчел пластик операция қилдирган ва бунинг натижасида актрисанинг кўзлари, ияги ўзгарган ва лаблари кенгайган. Фойдаланувчилар юз қиёфасини ўзгартирган аёллар номзод деб кўрсатиладиган бўлса бундай унвон ва танловларни ўтказишдан фойда йўқлигини айтган.

Инглиз ўқувчилари ва баъзи туркиялик интернет фойдаланувчилари дунёда пластик операциядан фойдаланмаган аёллар жуда кам қолганини айтган.

Аввалроқ Ҳанде Эрчелнинг янги рақиби кимлиги маълум бўлгани айтилган эди.

Туркиянинг маҳаллий нaшрлари актриса Ҳанде Эрчелнинг кучли ва янги рақиби борлиги ҳақида ёзди. Унинг рақиби ҳозирда турк кино оламида муваффаққиятга эришаётган актрисалар Серенай Сарикая ёки Демет Ўздемир эмас.

Керем Бюрсин билан муносабатларини тугатган Ҳанде Эрчел карьерада пастлаётган бўлса ҳам натижаларда етакчилик қилмоқда. Актриса иштирок этган сўнгги лойиҳасининг дунё бўйлаб муваффақиятга эришгани туфайли шон-шуҳрат чўққисида турибди, бироқ кинотанқидчилар ва продюсерлар кўплаб кинокартиналарда иштирок этаётган Ўзга Яғизнинг ташқи кўринишига ва актрисалик маҳоратига эътибор қаратмоқда.

Шу билан бирга муносабатларини якунлаган Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел Дубайда учрашиши айтилган эди.

Муносабатларини якунлаган Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел Дубайда учрашиши айтилди

Маълумотларга кўра, жуфтликни бутун дунёга танитган «Эшигимни сен қоқ» сериали Бирлашган Араб Амирликларида намойиш этила бошлаган. Араб продюссерлари эса уларни романтик комедияларга бағишланган тадбирларга таклиф қилган. Продюссерлар уларнинг бу лойиҳаларда иштирок этиши учун жуда катта маблағ беришга тайёр, фақат жуфтлик мухлисларни хурсанд қилиши керак.

Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел Дубай продюссерларининг таклифига қандай жавоб бериши ҳозирча маълум қилинмаган. Кўплаб мухлислар уларга катта маблағ таклиф қилинишидан қатъий назар лойиҳaда бирга иштирок этмаслигини кутмоқда, айримлар эса бу учрашув бўладиган бўлса уларнинг муносабатлари яхшиланиши ҳақида фикр билдирган.

Ундан ташқари анде Эрчел янги имижини намойиш қилган эди.

Мухлислари таний олмади: Ҳанде Эрчел янги имижини намойиш қилди — фото

Актриса имижини ўзгартирган ва унинг суратларини дастлаб ELLE журнали чоп этган. Бу ҳолатга нисбатан турк сериали мухлислари ижтимоий тармоқларда минглаб изоҳлар ёзган. Ҳанде Эрчелнинг суратлари ижтимоий тармоқларда ва телекўрсатувларида энг кўп муҳокама қилинадиган мавзулардан бирига айланган. Шунга қарамай, актрисанинг энг содиқ мухлислари ҳар доимгидек Эрчелнинг гўзаллиги мутлақо табиий эканидан хурсанд бўлди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Hande Erçel (@handemiyy)