Интервью

Манзура энг қиммат клипини қанчага олганини маълум қилди

Хонанда улар кўп бўлганини таъкидлади

Манзура энг қиммат клипини қанчага олганини маълум қилди

Актриса, хонанда Манзура YouTube’даги «Instervyu Tv» лойиҳасига берган интервьюсида энг қиммат клипини қанчага олганини маълум қилди.

Хонанда қиммат клиплари кўплигини таъкидлади. Улар учун 6,5 мингдан 7,5 минг долларгач пул сарфлаган.

«Қиммат клипларимиз жуда кўп бўлган. Уларга 6,5 минг доллардан 7,5 минг долларгача пул кетган. Адашмасам, клипларимизга шу атрофда пул сарфлардик», — дейди у.

Аввалроқ Суннат Намозов клипларда ёмғир ёғдириш учун қанча пул сарфланишини айтганди. Ушбу клип Жасур Мавлоновнинг «Майин-майин» таронасига ишланган. Унга 160 миллион сўм миқдорида маблағ кетган. Унинг 600 доллари ёмғир ёғдириш учун кетган. Шунингдек, у агар иложи бўлса, Баҳром Назаровнинг «Қаро-қаро» клипини қайта олган бўларди.

«Ёшлар орасидаги энг яхши клипмейкер Ҳаби Набиев. Агар иложи бўлганда, Баҳром Назаровнинг ‘Қаро-қаро’ клипини қайта олгандим. Чунки 3 кун давомида олинган. Суратга олиш жараёнига Шоҳруҳ Ҳамдамов доим кечикиб келади. Лекин у яхши актёр. Энг қиммат клип Жасур Мавлоновнинг ‘Майин-майин’ таронаси учун олинган. Ҳозирги курс билан 160 миллион сўм атрофида кетган. Пулнинг асосий қисми ёмғир учун кетган. 600 долларга ёмғир ёғдирганмиз», — дейди у.

Шунингдек, Имрон ижодидаги энг қиммат клип қайси эканини айтганди. Имрон ижодидаги энг қиммат, яъни энг катта маблағ сарфланган клип машҳур турк хонандаси Дилан Татлисес билан ҳамкорликда куйланган «Ёлғиз» таронасига ишланган клип эканини айтди.

«Ижодимдаги энг қиммат клип Истанбулда суратга олинган хонанда Дилан Татлисес билан биргаликда куйлаган дуэтим бўлган. Менимча бу клипга 30 000 доллар, яъни 300 000 000 миллион сўмга яқин маблағ сарфланди», — дейди хонанда Имрон.

Муҳаммадали Алиев эса Муниса Ризаеванинг «Бўлди юрак» клипидан қанча гонорар олганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, бу лойиҳага клипмейкер Ҳабибуллоҳ Набиев таклиф қилган. Актёр эса партнёр сифатида Камила Гимандиновани таклиф қилган. Режиссёрнинг таъкидлашича, «Бўлди юрак» ўзбек шоу-бизнесидаги энг қиммат клип. Муҳаммадали Алиев клипдан 800 АҚШ доллари олганини маълум қилди. Шунингдек, у клипмейкер билан актёрнинг ўзи суратга оладиган лойиҳаларида амалий ёрдам беришига келишган.

«2020 йили клипмейкер Ҳабибуллоҳ Набиев Муниса Ризаеванинг ‘Бўлди юрак’ клипига таклиф этди. У билан партнёр борисида бош қотирдик. Шунда Камила Гимандинова билан клипда ҳам суратга тушсакчи, дедим. Бу фикр клипмейкерга ҳам маъқул келди. ‘Бўлди юрак’ клипи ўзбек шоу-бизнесидаги энг қиммат клиплардан бири ҳисобланади. Ролим мураккаб бўлгани боис гонорарим ҳам анча баланд бўлган. Клипмейкер билан 800 АҚШ долларига келишганмиз. Бундан ташқари, Ҳабибулло ака ўзим суратга оладиган клипларда амалий кўмак беришни ҳам ваъда қилганди. Сўзининг устидан чиқиб, режиссорлигимдаги илк клипни суратга олишимга кўмаклашди. Орадан тўрт ой ўтиб Муниса Ризаева қўнғироқ қилиб яна бир клипига таклиф этди. Муниса Ризаева билан яқин бўлганимиз учун иккинчи таклифни ҳам бажонидил қабул қилдим. ‘Айрилдинг’ клипини Жамшид Ҳожиниёзов суратга олди. Муниса Ризаевани ҳурмат қиламан, мард, самимий инсон», — дейди у.