Янгиликлар

«Ўзбекконцерт» давлат муассасасига директор тайинланди

Бунгача у Давлат филармонияси бош директори ўринбосари лавозимида ишлаган

«Ўзбекконцерт» давлат муассасасига директор тайинланди

Даврон Шералиев «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда муассаса ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Даврон Турғунович бунгача Ўзбекистон давлат филармонияси бош директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Шу даврга қадар муассаса директори вазифасида фаолият олиб борган Жамолиддин Узоқов лавозимидан озод этилган.

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси жамоаси Даврон Шералиевнинг келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаган.