Янгиликлар

Паризода ҳаётдаги энг катта хатоси нималигини айтди

«Мактабнинг фахри бўлганман», — дейди у

Паризода ҳаётдаги энг катта хатоси нималигини айтди

Раққоса, актриса Паризода Instagram саҳифасида ҳаётдаги энг катта хатоси нима эканини маълум қилди.

Паризода ёшлигидан раққоса бўлишни хоҳлаган. Шу сабабли у мактабдаги рақс бўйича танловларга қатнашган ва энг юқори ўринларни қўлга киритган. Айнан шунинг учун актриса кўп дарсларга қатнаша олмаган. Устозлари эса унга рақс бўйича натижаларини ҳисобга олиб, юқори баҳо қўйиб берган. Паризода энг катта хатоси физика, математика, география каби фанларни ўқимасдан, юқори баҳо олгани эканини айтди.

«Энг катта хатойим ёшлигимдан раққоса бўламан, математика, физика, географиянинг менга нима кераги бор деб, мактабда барча дарсликлардан текинга 5 баҳо олганим. ‘Нимага?’, деган саволга жавоб. 1-синфдан бошлаб мактаб томонидан рақс йўналишида танловларга қатнашиб, олий ўринларни олганим сабабли, дарсларга қатнашолмай қолганман. Кейинчалик қатнашолмай қолсам ҳам 5 баҳо қўйиб беришар, мактабнинг энг фаол ва фахрли ўқувчилари баннерида суратим осилиб турарди. Шу билан қарабсизки, дарсларга кўп қатнашолмай, мактабнинг фахри бўлганман», — деб ёзади Паризода.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паризода фарзандларининг барчаси туғма раққос эканини айтиб, 1 ёшли ўғли рақсга тушаётгани акс этган видеони эълон қилганди.

Шунингдек, раққоса тўйхонада рақс тушаётган вақтда оёғи қайрилиб кетганди.

Шу билан биргаликда, актриса Instagram саҳифасига қизлари Эъзоза ва Саъдиянинг Қуръон ўқиётгани акс этган видеони жойлаганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Parizoda Dancer 💃🏻 (@parizodadancer)