Янгиликлар

Озод Ҳуррамов Америкага саёҳатга қанча пул сарфлагани ҳақидаги саволга жавоб берди

У Юлдуз Турдиева сабаб АҚШга кетган

Озод Ҳуррамов Америкага саёҳатга қанча пул сарфлагани ҳақидаги саволга жавоб берди

Тиктокер, инстаблогер, актёр Озод Ҳуррамов Америкага бориб келиш учун қанча пул сарфлагани ҳақида гапирди.

Озод Ҳуррамовнинг сўзларига кўра, ҳали ҳамма харажатни ҳисобламаган. Бироқ актёрнинг Америкага бориб-келиш бизнес-класс билети 3500 доллар бўлган. Инстаблогер умумий суммани Ўзбекистонга келгач ҳисоблаш айтишини таъкидлади. Тиктокер ҳали харидлар қилишини айтди.

«Саёҳатга қанча пул сарфлаганим ҳақида жуда ҳам кўп савол келди. Аввал ишлатай, самолётга ўтирай, кейин ҳисоблаб ҳаммасини айтаман. Масалан, ҳаммага совға олиш учун ҳали шоппингга тушаман. Шунда ҳам нархларни кўрсатаман. Бориб-келиш бизнес-класс Ўзбекистон-Америка билетимнинг ўзига 3500 доллар кетди. Бу ёқда юриш, айланиш, еб-ичиш, шоппингга жуда кўп кетади. Ҳали ҳисоблаб кўрмадим», — деб ёзади инстаблогер.

Аввалроқ Озод Ҳуррамов Facebook асосчиси Марк Цукерберг яшайдиган маҳаллани кўрсатганди.

«Мана бу дарахтга қаранг, табиийга ўхшамайди. Жим тураман. Қушнинг овозини эшитяпсизми? Энг қиммат маҳалла экан. Бу маҳалланинг кейинги кўчасида Facebook’нинг хўжайини Марк Цукерберг яшар экан», — дейди Озод Ҳуррамов.

Озод Ҳуррамов 17 февраль куни Instagram саҳифасида Америкада тушган суратларини жойлаган. Актёр пост остида қуйидагича изоҳ қолдирган.

«Барчага хайрли тонг. Бу давлат мен учун бир пайтлар орзу эди ва ‘Шу давлатга ўқишга кетиб бўлса ҳам бориб кўрсам эди’, деган хаёлда юрар эдим. Ҳозир эса мен бу давлатга ўз ишлаб топган пулимга дам олгани келдим. Менимча, бундан ортиқ бахт бўлмаса керак. Эртакларга ишониб яшанг, шунда ҳаётингиз эртакка айланади. Орзуларингизни изоҳга ёзинг, балким амалга ошганда мени айнан мана шу постим эсигизга тушар».

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от khuramovozod (@liil.khuramov)

Маълумот учун, Озод Ҳуррамов хонанда Юлдуз Турдиеванинг концерти муносабати билан Америкага учганди. Улардан сўнг, актриса Шахлон Зоирова ҳам АҚШга учган. Улар Юлдуз Турдиеванинг концертида чиқиш қилади.