Янгиликлар

Отабек Муталхўжаев мисрлик эркакка ўзбек тилида гапиришни ўргатди — видео

Аввалроқ Афруза кубалик аёлга ўзбекча рақс тушишни ўргатганди

Отабек Муталхўжаев мисрлик эркакка ўзбек тилида гапиришни ўргатди — видео

Актёр, хонанда Отабек Муталхўжаев Instagram саҳифасига мисрлик эркакка ўзбек тилида гапиришни ўргатаётгани акс этган видео жойлаган.

Бу воқеа хонанданинг Мисрдаги саёҳати давомида овқатланиш жойларидан бирида содир бўлди. Актёр мисрлик эркакка «Отабек дўстим, хуш келибсан», деган жумлани айттиришга ҳаракат қилган.

Шунингдек, Афруза Туркиянинг Истанбул шаҳридаги кафеларнинг бирида асли кубалик бўлган аёлга ўзбекча рақс ҳаракатларини ўргатганди. Хонанда қилган ҳаракатларни аёл ҳам айнан қайтарган ва «жуда чиройли», дея таърифлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Отабек Муталхўжаев амалдорнинг тўйига бормагани сабаб «запрет»га тушгани ҳақида гапирганди.

Шу билан бирга, Отабек Муталхўжаев газетадаги мақола туфайли, Шаҳзода Муҳаммедованинг уйига совчи келмай қолганини айтганди.