Янгиликлар

«Oрзусини амалга оширдим». Ҳуснора ўғлининг туғилган кунига қилган сюрпризини кўрсатди — видео

У нима совға қилишни узоқ ўйлаганини таъкидлаган

«Oрзусини амалга оширдим». Ҳуснора ўғлининг туғилган кунига қилган сюрпризини кўрсатди — видео

Телебошловчи, актриса, хонанда Ҳуснора Шодиева ўғли Салимга қилган совғасини кўрсатди.

Ҳуснора Шодиеванинг сўзларига кўра, у туғилган кунига нима совға қилишни узоқ ўйлаган. Охири Дубайга саёҳат қилишни танлаган. Шундай қилиб улар Дубайга учиб кетган. 

«Ҳаммага салом. Мен Салимнинг туғилган кунини қандай ўтказишни жуда узоқ ўйладим. Унинг 5 ёши эсида қолишини жуда хоҳладим ва охири унинг орзусини амалга оширишга қарор қилдим. Биз шундай қилиб Дубайга келдик. Шунингдек, унинг орзусидаги чемоданни олиб бердим. Супер онаман», дейди Ҳуснора Шодиева.