Янгиликлар

Нилуфар Усмонованинг ўғли Юлдуз Усмонова учун махсус ширинлик тайёрлади — видео

Хонанда унинг ошхонаси ҳам борлигини айтди

Нилуфар Усмонованинг ўғли Юлдуз Усмонова учун махсус ширинлик тайёрлади — видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Усмоновага набираси махсус ширинлик тайёрлаб берди.

Хонанданинг таъкидлашича, невараси яъни Нилуфар Усмонованинг ўғли Саидаъзамхон жуда ширин пиширади. Уй хизматчисига овқатни ишонмайди, унинг ўз ошхонаси бор. Яқин кунларда эса ўз ресторанини очади.

«Тирамисуни ҳали бунақасини емаганман, неварам ҳали ёш, ўғил бола бўлсаям қилибди. У жуда ҳам ширин пиширади. Ойиси уйда йўқлигида укаларига қарайди, уй хизматчиси бўлса ҳам овқатни ишонмайди. У менга ўхшайди, биз шунақа овқатни ҳеч кимга ишонмаймиз. Унинг ошхонаси бор, биз унга ошхона очиб бердик. менинг ўйлашимча, бу ошхонадан кейин ресторан очади. Бизнесмен бўладими, ошпазми ўзининг муаммоси, ўзи ҳал қилади», — дейди Юлдуз Усмонова.

Аввалроқ Нилуфар Усмонова Instagram саҳифасида олтинчи бор ҳомиладорлиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритганди. Нилуфар Усмоновадан бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги кузатувчиси сўраган. Хонанда ҳомиладор эмас. У тўлишгани учун шундай кўринишини таъкидлади. Нилуфар Усмонова бақувват овқатланишини айтди.

«Йўқ, шунчаки тўлишганман. Соғ-омон бўлиб юрайлик. Мен айтганимдек, диета ҳам қилмайман. Бақувват еб, бақувват ишлайман. 30 дан кейин соғлом бўлиш модада», — деб ёзади Нилуфар Усмонова.