Янгиликлар

Фото: Нилуфар Усмонова олтинчи бор ҳомиладорми?

Хонанда бу саволга жавоб берди

Фото: Нилуфар Усмонова олтинчи бор ҳомиладорми?

Хонанда, актриса Нилуфар Усмонова Instagram саҳифасида олтинчи бор ҳомиладорлиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

Нилуфар Усмоновадан бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги кузатувчиси сўраган. Хонанда ҳомиладор эмас. У тўлишгани учун шундай кўринишини таъкидлади. Нилуфар Усмонова бақувват овқатланишини айтди.

«Йўқ, шунчаки тўлишганман. Соғ-омон бўлиб юрайлик. Мен айтганимдек, диета ҳам қилмайман. Бақувват еб, бақувват ишлайман. 30 дан кейин соғлом бўлиш модада», — деб ёзади Нилуфар Усмонова.

Аввалроқ Муниса Ризаева ҳам ҳомиладорлиги ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритганди. Хонанда ўз саҳифасига фото жойлаган. Унинг остида мухлисларидан бири хонанданинг ҳомиладорлини эшитганини айтган. Муниса Ризаева эса бу ёлғон маълумот эканини таъкидлаган.

Шунингдек, раққоса Паризода ҳам тўртинчи бор она бўлиши тўғрисидаги гап-сўзларга аниқлик киритганди. У тинмай туғавермаслигини таъкидлаган. Раққосанинг сўзларига кўра, кўпчилик шундай савол йўллаган. Паризода ҳомиладор эмаслигини, қорни ҳам йўқлигини айтган.

Шу билан биргаликда, хонанда Камола Артиковани ҳам кузатувчилари ҳомиладор деб ўйлаган. Хонанда бу саволларга жавоб берган.