Янгиликлар

Муҳаммаджон Бобожонов жонли эфирда аёлига севги изҳор қилди — видео

У фарзандлари кўп эканини таъкидлади

Муҳаммаджон Бобожонов жонли эфирда аёлига севги изҳор қилди — видео

Актёр, телебошловчи Муҳаммаджон Бобожонов «Omon-omon» кўрсатувининг жонли эфирида турмуш ўртоғига севги изҳор қилиб, шеър айтди.

Унинг сўзларига кўра, аёли билан кўпинча баҳслашади. Шунингдек, фарзандлари кўп эканини, уларнинг сонини санаса баракаси учишини таъкидлади.

«Сиз қандай баҳслашсангиз биз ҳам Зуҳра келинойингиз билан шундай кўп баҳслашамиз. Шу жойида аёлимга битта шеър айтгим келди.
Дунё сенга кулганда гўзал
Соғлом бўлиб юрганда гўзал
Ҳаёт лаззатини тотмоқ истасанг
Юрак муҳаббатга тўлганда гўзал
Юрак уриб турганда гўзал.
Мен уйланмайман деб ўйлагандим. Мен уйланмоқчи бўлган қиз, фақат менинг ҳаёлларимда деб ўйлардим. Лекин ҳаётда ҳам бор экан. Мана ҳозир ширин-ширин фарзандларимизнинг онаси. Менинг фарзандларим кўп. Санасам, баракаси учади», — дейди у.