Янгиликлар

Муқаддас Саъдуллаеванинг машинасига арча қулашига сал қолди — видео

«Худо бир асрабди», — дейди актриса

Муқаддас Саъдуллаеванинг машинасига арча қулашига сал қолди — видео

Актриса Муқаддас Саъдуллаева машинасининг устига арча қулашига сал қолганини айтди.

Муқаддас Саъдуллаева мазкур ҳолат акс этган видеони саҳифасига жойлаган. Шунингдек, Худо асраб, арча машинасининг ёнига қулаганини айтган.

«Қаранг Худо бир асрабди. Бу ерда арча ағанаб, машинамнинг ёнига тушибди. Ёнига тушган. Агар устига қулаганда ёмон бўларди. Аллоҳ асрабди», — дейди Муқаддас Саъдуллаева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Йигитали Мамажонов турмуш ўртоғи, актриса Муқаддас Саъдуллаевага машина совға қилган эди.

Бу ҳақда улар Instagram саҳифасида маълум қилган. Йигитали Муқаддасга қизил рангли «Hyundai Elantra» машинасини олиб берган. Ҳозирда машинанинг ўртача нархи 210-250 миллион сўмни ташкил этади.

Муқаддас Саъдуллаева хурсандчилигининг чеки йўқлигини таъкидлади. У орзулари рўёбга чиқаётганини ҳам айтди.

Шунингдек, Йигитали Мамажонов уларнинг хурсандчилигига шерик бўлган барча обуначисига ўзиникидан ҳам зиёдасини тилади.

«Менинг сабрли, меҳрибон жуфти ҳалолим, Аллоҳ ўзи паноҳида асрасин. Хурсандчилигимизга шерик бўлган барча обуначиларимизга ва қадрдонларимизга бундан ҳам зиёдасини ато этсин. Яратган эгам Ар-Роҳман», — деб ёзади Йигитали Мамажонов.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбек шоу-бизнесидаги аёллар қандай автомобиль бошқариши ҳақида маълумот берилганди.

Юлдуз Усмоновадан Асал Шодиевагача: ўзбек шоу-бизнесидаги аёллар қандай автомобиль бошқаради?

Ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг деярли барчаси қимматбаҳо машиналардан фойдалани. Шундай аёл санъаткорлар борки, уларнинг ўзлари ҳам шахсий автомобилга эга. Қуйида шундай шоу-бизнес вакилaлари ҳақида маълумот берилади.

Юлдуз Усмонова

Юлдуз Усмонова турмуш ўртоғи Мансур Агалиев совға қилган қора рангдаги «BMW X7» автомобилини бошқаради. Бироқ хонанда машинани камдан-кам ҳолатларда ўзи бошқаради. Унинг ёнида кўпинча турмуш ўртоғи Мансур Агалиев бўлади. Юлдуз Усмонова бошқарадиган автомобилнинг 2021 йил ҳисобидаги нархи 160 940 долларни ташкил қилади. Бундан ташқари, Мансур Агалиев шу йилнинг июнь ойида қора рангдаги «Hongqi» автомобилини ҳам харид қилди.

Озода Нурсаидова

Озода Нурсаидова 3 йилдан буён машина бошқармаётганини айтган. У «BMW X5» автомобилини эса синглиси Нилуфар Нурсаидовага харид қилган. Хонанданинг синглиси Озода Нурсаидова билан доим бирга. Шунинг учун, хонанданинг автомобиль бошқаришга зарурати бўлмаслиги мумкин. «BMW X5» автомобилининг нархи 62 286 долларни ташкил қилади.

Ҳосила Раҳимова

Ҳосила Раҳимова яқинда қора рангли «Toyota Land Cruiser» йўлтанламасининг сўнгги моделини сотиб олгани ҳақида хабар берилганди. У машинани Дубайдан буютма қилганди. Унинг нархи 150 000 доллар.

Шаҳзода Муҳаммедова

Шаҳзода Муҳаммедова ҳозирда турмуш ўртоғи туғилган кунига совға қилган қизил рангли «Tracker» автомобилини бошқаради. Ушбу автомобилнинг нархи 21 295 долларни ташкил қилади. Актриса ундан олдин «Equinox» русумли машина бошқарган. Унинг нархи эса 20 712 доллар.

Райҳон

Райҳон Ғаниева айни кунларда оқ рангдаги «Lexus Rx 350» автомобилини бошқаради. Ушбу машинанинг нархи 83 007 доллар туради. Унинг илк машинаси «Nexia 2» автомобили бўлган.

Муниса Ризаева

Муниса Ризаевада оқ рангдаги «BMW X7» ва қора «Malibu 2» автомобиллари бор. «BMW X7» автомобилини эса 2019 йили харид қилган. Ҳозирда ушбу машинанинг суммаси 160 703 долларни ташкил қилади. Аввалроқ, хонанда «Malibu 2» машинасини ўзи сотиб олгани айтганди.

Нилуфар Усмонова

Нилуфар Усмонова қора рангдаги «Lexus LX» автомобилини бошқаради. Унинг нархи 86 774 доллар туради. Аммо сафарларда автомобилни хонанданинг маъмури, яъни Умидахоннинг турмуш ўртоғи бошқаради.

Зиёда

Зиёда айни кунларда Хитойда ишлаб чиқарилаётган «Hongqi» машинасини бошқаради. У илк машинасини продюссерлик марказида ишлаб юрган кезлари харид қилган.

Ситора Фармонова

Ситора Фармонова тўқ кулранг рангли «Malibu» машинасини бошқаради. Ушбу машинанинг ўртача нархи 33 870 долларни ташкил қилади.

Асал Шодиева

Асал Шодиева анчадан буён «Mercedes-Benz S500» русумли машина бошқаради. Унинг нархи 332 462 доллар.

Ҳуснора Шодиева

Ҳуснора Шодиева ҳам 2021 йилнинг ноябрь ойида янги «Chevrolet Equinox» автомобилини сотиб олганди. У харид қилган машина нархи 36 716 доллар туради.

Шунингдек, Шоҳжаҳон Жўраев, Аваз Оҳун ва хонанда Ботир Қодиров «Land Cruiser Prado» русумли машинасини ҳайдайди. Шу билан бирга, Феруза Норматова ҳамда Дурдона Қурбонова қора рангли «Gentra» машинасини бошқаради.