Янгиликлар

Моргенштерн яна гиёҳванд моддаларни тарғиб қилишда гумон қилинди

Россия полицияси унга нисбатан маъмурий иш қўзғатди

Моргенштерн яна гиёҳванд моддаларни тарғиб қилишда гумон қилинди

Россиялик машҳур рэпер Моргенштернга учта видеосида марихуана моддасини тарғиб қилгани учун маъмурий иш қўзғатилди.

Видеоларда унинг кўкрагининг четларида канопга ўхшаш ўсимлик тасвирланган. Иккинчи видеоларда томошабинда канопга ўхшаш ўсимлик маҳсулотларини ноқонуний истеъмол қилишга йўл қўйилиши ва гиёҳванд моддаларни ноқонуний сотишга муносабат ўртасидаги ассоциатив алоқаларни шакллантирадиган бир нечта саҳналар топилган.

Рэпер Моргенштерн ҳуқуқбузарликда ўз айбини тан олмади. Рэпернинг адвокати Сергей Жориннинг айтишича, дастлаб Россия полицияси мусиқачининг қўшиқларида гиёҳванд моддалар тарғиботи бор-йўқлигини текширган, бироқ ноқонуний ҳеч нарса топмаган.