Янгиликлар

Ислом Каримовнинг набираси Марьям Тиллаева олти йилда биринчи марта Тошкентга келди — фото

У Ўзбекистонга келганини ҳеч қаерда маълум қилмаган

Ислом Каримовнинг набираси Марьям Тиллаева олти йилда биринчи марта Тошкентга келди — фото

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг невараси, таниқли блогер Марьям Тиллаева олти йил ичида биринчи бор Тошкентга келди. Бу ҳақида «PEOPLE» нашри хабар берди.

Олти йилдан буён хорижда яшаётган Марьям Тиллаева Тошкентга келди. У 14 ёшида ўқиш сабаб АҚШнинг Лос-Анжелес штатига кўчиб кетган эди. Марьям Тиллаева Ўзбекистонга келиши ҳақида кўп маротаба айтган, бироқ айнан қачон келишини маълум қилмаган.

Марьям Тиллаева салонда тушган суратини эълон қилган. Геолокация ва аккoунт теглари унинг Ўзбекистон пойтахти Тошкентда эканини кўрсатган. Марям Тиллаева шахсий саҳифасида сурат жойланганидан хабари бўлмаган. Унинг ўзи ҳали бу хабарларга изоҳ бермаган ва ҳеч қандай маълумот бермаган.

Аввалроқ Марьям Тиллаева Мoсквадаги ресторанга киритилмагани ҳақида хабар берилган эди. Марьям Тиллаева турмуш ўртоғи, таниқли блогер Амиран Сардаровнинг янги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун 2021 йилнинг ноябрь ойида Лос-Анжелесдан Москвага кўчиб ўтган. У ўзининг Instagram’даги шахсий саҳифасида Москва ҳақидаги таассуротлар билан бўлишди. Марьям дўсти Мария Вадеева билан учрашганини ва улар ресторанлардан бирига овқатланиш учун борганини бироқ у ерда бир қанча муаммоларга дуч келгани ҳақида айтган. Марьям Тиллаева дўсти Мариянинг ресторанга кириш қоидаларгарига амал қилмай кийингани учун уларни ресторанга киритишмаганини маълум қилган.

«Москвада менга ёқмаган яна бир нарсалардан бири бизни ресторанга киритишмади. Мариянинг спортчиларга хос кийингани учун иккита ресторан бизни ‘ресторан қоидасига амал қилмагансизʼ деб овқатланишга киритишдан бош тортди. Энг қизиғи, икккита ресторанда ҳам мижозлар йўқ эди»,— дейди бу ҳолатдан ҳайратда қолган блогер.

Маълумот учун, Марьям Тиллаева 2021 йилнинг 13 апрель санасида У машҳур блогер Амиран Сардаров билан яширин турмуш қурган ва бу кейинчалик кўплаб гап-сўзларга сабаб бўлган эди.