Янгиликлар

Ислом Каримовнинг невараси Марям Тиллаева Ўзбекистонда яшай олмаслигининг сабабини айтди

У бу ҳақда Instagram'да маълум қилган

Ислом Каримовнинг невараси Марям Тиллаева Ўзбекистонда яшай олмаслигининг сабабини айтди

Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг невараси Марям Тиллаева нима сабабдан Ўзбекистонда яшай олмаслигини айтди.

Марям Тиллаева Лола Каримованинг қизи ҳисобланади. Олти йилдан буён хорижда яшаётган Марьям Тиллаева 14 январь куни олти йилдан сўнг илк бор Тошкентга келган. У 14 ёшида ўқиш сабаб АҚШнинг Лос-Анжелес штатига кўчиб кетган эди. Марям Тиллаеванинг сўзларига кўра, Ўзбекистон жуда чиройли, бироқ у бу ерда холаваччаси Имон Каримовадан бошқа ҳеч ким билан мулоқот қилмайди. Шу сабабли ҳам Тошкентда яшай олмайди.

Маълумот учун, Марьям Тиллаева 2021 йилнинг 13 апрель санасида машҳур блогер Амиран Сардаров билан яширин турмуш қурган ва бу кейинчалик кўплаб гап-сўзларга сабаб бўлган эди.

Аввалроқ Марьям Тиллаева Мoсквадаги ресторанга киритилмагани ҳақида хабар берилган эди. Марьям Тиллаева турмуш ўртоғи, таниқли блогер Амиран Сардаровнинг янги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун 2021 йилнинг ноябрь ойида Лос-Анжелесдан Москвага кўчиб ўтган. У ўзининг Instagram’даги шахсий саҳифасида Москва ҳақидаги таассуротлар билан бўлишди. Марьям дўсти Мария Вадеева билан учрашганини ва улар ресторанлардан бирига овқатланиш учун борганини бироқ у ерда бир қанча муаммоларга дуч келгани ҳақида айтган. Марьям Тиллаева дўсти Мариянинг ресторанга кириш қоидаларгарига амал қилмай кийингани учун уларни ресторанга киритишмаганини маълум қилган.

«Москвада менга ёқмаган яна бир нарсалардан бири бизни ресторанга киритишмади. Мариянинг спортчиларга хос кийингани учун иккита ресторан бизни ‘ресторан қоидасига амал қилмагансизʼ деб овқатланишга киритишдан бош тортди. Энг қизиғи, икккита ресторанда ҳам мижозлар йўқ эди»,— дейди бу ҳолатдан ҳайратда қолган блогер.