Янгиликлар

Ислом Каримовнинг невараси Марьям эри билан ажрашди — фото

Бу ҳақда Амиран маълум қилди

Ислом Каримовнинг невараси Марьям эри билан ажрашди — фото

Ислом Каримовнинг набираси Марьям Тиллаева турмуш ўртоғи Амиран билан ажрашди.

Бу ҳақда блогер Амиран маълум қилди. У саҳифасига бирга тушган фотони жойлаб, унинг остига мазкур хабарни ёзиб қолдирган. Шунингдек, ҳаётида бўлгани учун Марьямга миннатдорлик билдирган.

«Биз Маша билан ажралдик. Шунақаси ҳам бўлиб туради. Менинг ҳаётимда бўлганинг учун раҳмат. Сен жуда ақлли, қувноқ ва энергияга бой қизсан. Шундай бўлиб қолишингни тилайман. Ҳеч қачон ўксинма. Сенда ҳаммаси олдиндалигига аминман. Ўз бахтингни топасан. Ҳаммаси учун раҳмат», дея ёзиб қолдирган Амиран.


Маълумот учун, Марьям Тиллаева 2021 йилнинг 13 апрель санасида машҳур блогер Амиран Сардаров билан яширин турмуш қурган ва бу кейинчалик кўплаб гап-сўзларга сабаб бўлган эди.

Аввалроқ Марьям Тиллаева Мoсквадаги ресторанга киритилмагани ҳақида хабар берилган эди. Марьям Тиллаева турмуш ўртоғи, таниқли блогер Амиран Сардаровнинг янги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун 2021 йилнинг ноябрь ойида Лос-Анжелесдан Москвага кўчиб ўтган. У ўзининг Instagram’даги шахсий саҳифасида Москва ҳақидаги таассуротлар билан бўлишди. Марьям дўсти Мария Вадеева билан учрашганини ва улар ресторанлардан бирига овқатланиш учун борганини бироқ у ерда бир қанча муаммоларга дуч келгани ҳақида айтган. Марьям Тиллаева дўсти Мариянинг ресторанга кириш қоидаларгарига амал қилмай кийингани учун уларни ресторанга киритишмаганини маълум қилган.