Янгиликлар

Лазиза Shoqqi vines’нинг 1500 долларини олиб қочди — видео

Блогер Лазиза ўша пулга iPhone олганини таъкидлади

Лазиза Shoqqi vines’нинг 1500 долларини олиб қочди — видео

Shoqqi vines тахаллуси билан танилган Шуҳрат Аҳмедов Instagram саҳифасида YouTube’даги «Shok.uz» лойиҳасининг бошловчиси Лазиза унинг 1500 доллар пулини олиб кетганини айтди.

Бу воқеа интервью пайтида бўлган. Видеода Шуҳрат Аҳмедов 1500 долларни чўнтагидан чиқарганини кўриш мумкин. Шу пайтда Лазиза пулни олган ва дуо қилиб қўйган.

Shoqqi vines Instagram саҳифасида Лазизанинг уйига борганини айтган, бироқ бошловчи чиқмаган. Вайнер Лазиза ундан олган пулига iPhone 13 олганини айтган.

«Ҳозир уйига келдим, лекин у чиқмаяпти. Телефон қилсам, кўтармаяпти. Учрашув белгилагандик, лекин келмади. Хуллас, Лазиза соат 12 гача ернинг тагидан бўлса ҳам 1500 доллар пулимни қайтар. Пулни берган жойим интервьюда турибди. Шундан кейин ўзимнинг ишларим билан бўлиб, эсимдан чиқиб қолибди. Мен уйдагилардан ҳам сўрадим. У пул сенда қолиб кетган. Ўша пулга iPhone 13 олгансан», — дейди Шуҳрат Аҳмедов.

Шунингдек, Лазиза блогер пулни ўзи бергани ва уйида ҳеч ким йўқлигини айтди.