Янгиликлар

Конор Макгрегор илк бор оилавий тушган суратини эълон қилди — фото

У суратни Instagram'даги саҳифасига жойлаган

Конор Макгрегор илк бор оилавий тушган суратини эълон қилди — фото

Миллионлаб мухлисларга эга ирландиялик UFC жангчиси Конор Макгрегор илк бор оилавий тушган суратларни намойиш қилди.

Кўп ҳолатларда Instagram’даги саҳифасига спортдаги фаолиятига оид суратларни жойлайдиган Конор Макгрегор оилавий тушган суратини, яъни турмуш ўртоғи Ди Девлин, тўрт ёшли ўгли Конор Жек Макгрегор, уч ёшли қизи Крой ва кичкина ўғли Раян билан тушган суратни мухлисларига намойиш қилди ва бунга мухлислари ижобий фикр билдирган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Conor McGregor Official (@thenotoriousmma)


Аввалроқ Конор Макгрегор 1 миллион долларлик, дунё бўйича 9 дона бўлган соатини кўрсатган эди.

Енгил вазн тоифасида иккита чемпионлик камарига эга бўлган афсонавий UFC жангчиси Конор Макгрегор ўзини ва яқинларини қимматбаҳо совғалар билан хурсанд қилишни яхши кўради. Бу сафар ММА юлдузи ўзи учун нархи 1 004 800 АҚШ долларга тенг қимматбаҳо Jacob & Co Astronomia Tourbillon Baguette қўлсоатини сотиб олди ва Instagram’

даги саҳифасида мухлисларига намойиш этди.

Маълум бўлишича, қўлсоат компанияси бундай ноёб аксессуарни фақат тўққиз дона ишлаб чиқарган. Соат корпуси оқ багет олмослари билан қопланган ва сапфир биллурли атиргул олтиндан қилинган. Унда аллигатор терисидан олинган чарм тасма мавжуд.

Маълумот учун, Конор Макгрегор 1988 йилда Ирландиянинг Дублин шаҳрида туғилган. У спортдаги фаолиятини 2008 йилда бошлаган. Конор Макгрегор жанг санъати билан шуғулланишдан ташқари бир нечта кинокартиналарда суратга тушган.