Янгиликлар

Конор Макгрегор 1 миллион долларлик, дунё бўйича 9 дона бўлган соатини кўрсатди — фото

Соат корпуси оқ багет олмослари билан қопланган

Конор Макгрегор 1 миллион долларлик, дунё бўйича 9 дона бўлган соатини кўрсатди — фото

Собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор нархи 1 миллион АҚШ долларга тенг қўлсоатини сотиб олди ва уни мухлисларига кўрсатди.

Енгил вазн тоифасида иккита чемпионлик камарига эга бўлган афсонавий UFC жангчиси Конор Макгрегор ўзини ва яқинларини қимматбаҳо совғалар билан хурсанд қилишни яхши кўради. Бу сафар ММА юлдузи ўзи учун нархи 1 004 800 АҚШ долларга тенг қимматбаҳо Jacob & Co Astronomia Tourbillon Baguette қўлсоатини сотиб олди ва Instagram’даги саҳифасида мухлисларига намойиш этди.

Маълум бўлишича, қўлсоат компанияси бундай ноёб аксессуарни фақат тўққиз дона ишлаб чиқарган. Соат корпуси оқ багет олмослари билан қопланган ва сапфир биллурли атиргул олтиндан қилинган. Унда аллигатор терисидан олинган чарм тасма мавжуд.

Маълумот учун, Конор Макгрегор 1988 йилда Ирландиянинг Дублин шаҳрида туғилган. У спортдаги фаолиятини 2008 йилда бошлаган. Конор Макгрегор жанг санъати билан шуғулланишдан ташқари бир нечта кинокартиналарда суратга тушган.