Янгиликлар

Каниза Tashkent city’дан уй олганига афсусланаётгани ва бунинг сабабини айтди

«Пулимни қайтариб беринглар», — дейди хонанда

Каниза Tashkent city’дан уй олганига афсусланаётгани ва бунинг сабабини айтди

Хонанда Каниза Tashkent city’дан янги уй олганига афсусланаётганини айтиб, сабабини ҳам маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, уйининг олдида суратга тушмоқчи бўлган, лекин ходимлар бунга рухсат йўқлигини, аввал пул тўлаш кераклигини айтган. Бу эса хонандага ёқмаган. Шу сабабли ҳам уйни олганидан афсусдалигини таъкидлаган.

«Бизда ҳаммаси яхши эди. Биласизми Tashkent city’да жуда кўп бўлимлар бор. Менинг уйим уларнинг бирида. Бўлим аркасининг олдида туриш ҳам мумкинмас экан. Мен клип суратга олмаётганимни, шунчаки расмга тушмоқчилигимни айтсам, пул тўлаш кераклиги айтилди. Тавба қилиб шу ердан уй олиб қўйибман. Ишқилиб шу ерда юришимга ҳам пул тўлаш керак эмасми. Ундан кўра пулимни қайтариб беринглар. Мен бунақа жойда яшамиман. Идеалний қилиб топширмадингларку ҳали, на иссиқ сув, на газ бор. Нафас олишимизга ҳам пул тўламаймизку. Фақатгина меҳмонларга рухсат экан», — дейди хонанда.

Каниза 2022 йилнинг биринчи ойини янги уй ва машина сотиб олиш билан бошлади. Xонандага ҳар гал онаси ва акаси ёрдам берган. Бу сафар Каниза меҳнати эвазига олди. Шунингдек, хонанда янги йилда барча яхши инсонларга омад, ичи қора инсонларга эса инсоф ва сабр тилади.

«Янги 2022 йилнинг биринчи ойини янги уй ва машина билан бошладим. Алҳамдулиллаҳ. Ҳар гал онам ёки акам ёрдам қиларди. Бу галгиси пешона терим, ўз меҳнатим натижаси. Бу йил барча яхши инсонларга омадли келсин, ичи қораларга эса инсоф ва сабр тилайман», — дейди у.

Хонанда баъзи эркаклар хотинлашиб кетаётганини таъкидлаганди.

Шунингдек, Каниза сайтлардан бирида «запрет»га тушгани ҳақидаги хабарни кўриб қолган. Саҳифа эгаси олдинроқ хонандадан реклама қилиб беришини сўраган. Бироқ Каниза бу хабарни эътиборсиз қолдирган. Хонанда шундан кейин ўша сайт у ҳақда бўлар-бўлмар сарлавҳали постлар қўйганини айтди. У «запрет» ҳақидаги пост остига кўплаб санъаткорлар лайк босганини таъкидлаганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Kaniza (singer) (@kaniza_shahrizoda)