Янгиликлар

«Кўзимга ёш келди». Рухшона зиёратгоҳдаги бир аёл билан бўлган воқеани айтиб берди

Хонанда домланинг бир гапи ёдида қолганини айтди

«Кўзимга ёш келди». Рухшона зиёратгоҳдаги бир аёл билан бўлган воқеани айтиб берди

Актриса, хонанда Рухшона Instagram саҳифасида «Зангиота» зиёратгоҳидаги бир аёл билан бўлган суҳбати ҳақида айтиб берди.

Хонанда «Зангиота»га зиёрат қилиш учун борганида унинг олдига бир аёл келиб, ҳаётидаги бўлаётган воқеаларни кузатиб боришини айтган. Бу гапни эшитгач актриса йиғлаб юборган. Рухшона зиёратгоҳдаги домланинг маърузаси унга ёқиб қолгани ва унинг топиб ижтимоий тармоққа жойлаштиришини таъкидлаган.

«’Зангиота’ зиёратгоҳида бугун бир аёл олдимга келиб, ‘Қизим, ҳаётингдаги бўлаётган воқеаларни хар куни интернетдан йиғлаб кўраман, битта гап. Кучлисан. Енгиб ўтасан. Сабрли бўл’, деди. Кўзимга ёш келди ва домланинг олдига кирсак бир чиройли маърузани эшитиб чиқдим. Аллоҳимнинг белгиси хар қадамда. Руҳим тушиб кетганда шу жойга келаман. Беҳисоб шукур. Собиқ инсонлар ёмонлик қилиб, орқамдан турли хил бўҳтон, ғийбат ва туҳматлар чиқараётган бўлсада, Аллоҳ ҳамиша менга борлигини ва ёнимда эканлигини билдириб туради. Домланинг бир гаплари ёдимда қолди. Яқинда шу ҳикояни топиб албатта жойлаштираман», — деб ёзади Рухшона.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от RUXSHONA (@ruxshonaofficial)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рухшона чиройли қоматга эришиш учун операция қилдирганини маълум қилганди.

Рухшона 2020 йил 14 октябрь куни ижтимоий тармоқда эри, режиссёр Санжар Маткаримов билан ажрашганини маълум қилган. Шунингдек, у билан ярашиш нияти ҳам йўқ эканини, 3 талоқ олгани сабабли улар бирга яшамаётганини таъкидлаган. Бундан ташқари фарзандларини унинг ўзи катта қилганини айтган. Унинг кўплаб мухлислари нима сабабдан ажрашганини сўраган. У эса бунга рашк сабаб бўлганини айтган.

Шунингдек, ҳали қонуний ажрашмагани, фақат шаърий ажрашганини таъкидлаган. Бундан ташқари хонанда эрининг иккинчи турмуши эканини тан олган. Унга мухлисларидан бири машҳурлиги эрига ёқмагани, шу сабабли ҳам ажрашганини айтган. Хонанда эса бу ҳақиқатлигини айтиб, гапларни инкор этмаган. Шу билан биргаликда «Бола тилидан» кўрсатувига ҳам эри билан ажрашгани сабабли энди бошловчилик қилмаслигини маълум қилган. Чунки эри мазкур кўрсатув режиссёри ҳисобланади.

Рухшона 18 ноябрь куни эса Instagram сафасида қилган жонли эфири пайтида Санжар Маткаримовнинг уйидан кўчиб кетаётганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, уйдан ўзига тегишли нарсаларни олиб кетган. Бироқ актриса ўзига тегишли 128 долларлик «стойка»ни қолдириб кетаётганини таъкидлаган. Кейинчалик эрининг уйидан олиб кетган нарсаларини кам таъминланган оилаларга бериб юборишини айтган.

Санжар Маткаримов эса 18 январь куни илк бор турмуш ўртоғи Рухшона билан ажрашишининг сабабини ошкор қилди. Улар 7 йил бирга ҳаёт кечирган. Бироқ жуфтлик 2021 йил 6 cентябрдан буён бирга яшамаяпти. Санжар Маткаримов хотини Рухшонанинг қинғир ишларини билиб қолгач, у билан ажрашишга қатъий қарор қилганини ва шу заҳоти уни «Бола тилидан» кўрсатувидан ҳайдаганини таъкидлади. Орадан 1 ой вақт ўтгач, у янги бошловчи учун кастинг эълон қилган. Ундан Азиза Ёқубова муваффақиятли ўтган. Бироқ актриса бошида таклифни рад этган. Санжар Маткаримов ҳамма воқеани тушунтиргач, Азиза Ёқубованинг шахсан ўзи Рухшонадан рухсат сўраган. 2021 йил октябрь ойининг бошларида «Бола тилидан» кўрсатуви яна ўз фаолиятини давом эттирган.

«Мен Маткаримов Санжар юқоридаги манзилда яшайман. 1994 йилда туғилган Маткаримова Рухшона билан 7 йил бирга турмушда яшадик. Ҳозирда ажрашиш суд жараёнидамиз. 2021 йилнинг 6 cентябридан бирга яшамаяпмиз. Сабаби мен собиқ хотинимнинг қинғир ишларидан воқиф бўлдим ва у билан қатъий ажрашишга қарор қилдим. Уни шу заҳоти, ‘Бола тилидан’ кўрсатувидан ҳам ҳайдадим. Орадан бир ой вақт ўтиб, кўрсатувимни тиклаш учун янги бошловчи танлаш мақсадида кастинг эълон қилдим. Изланишлардан сўнг танловим актриса Азиза Ёқубовага тушди. Ёрдамчим Нодир Йўлчиевга актрисанинг контактини топишни буюрдим. Топилгач, ўзим телефон қилдим. Аввалига Азиза рад қилди. Мен вазиятни тўлиқ тушунтирганимдан кейин Азиза шахсан Рухшонадан рухсат сўради. Биз бирга ишлашга қарор қилдик. Аниқ куни ёдимда йўқ. Тахминан, октябрь охирларида биз тўпландик ва ‘Бола тилидан’ кўрсатувини тикладик», — дейди у.