Янгиликлар

Юлдуз Усмоновага тилла танга совға қилинди — видео

Буни унга созандалари ҳадя қилган

Юлдуз Усмоновага тилла танга совға қилинди — видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Усмоновага тилла танга совға қилинди.

Мазкур совғани хонандага унинг созандалари ҳадя қилган. Ҳозирда Истиқлол санъат саройида концерт бераётган Юлдуз Усмонова совғадан миннатдор бўлган ва созандаларига раҳмат айтган. Шунингдек, танганинг тилла эканлигини исботлаш учун тишлаб ҳам кўрсатган. «Бу менинг болаларимдан», дейди «Примадонна». Созандалар эса унга узоқ умр тилаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Усмонова ва шоир Йўлчи Рўзиев ўртасидаги муаллифлик ҳуқуқига доир иш Олий судда ҳам кўриб чиқилгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Мирзо Улуғбек туманлараро фуқаролик суди Юлдуз Усмоновадан шоир фойдасига «Хаста бўлма» номли шеъридан муаллифлик ҳуқуқини бузиб фойдалангани учун товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақида қарор чиқарганди. Унга кўра, Юлдуз Усмоновадан даъвогар Йўлчи Рўзиевга 50 миллион сўм маънавий зарар учун компенсация, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробар миқдорида (135 миллион сўм) етказилган зарар ҳисобига товон пули ундириш белгиланган.

Шундан сўнг ҳонанда Усмонова Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти киритган. Тошкент шаҳар суди биринчи инстанция суди қарорини кўриб чиқиб, ўз кучида қолдириш ҳақида қарор қабул қилган эди.