Янгиликлар

Юлдуз Усмонова ва шоир Йўлчи Рўзиев иши Олий судда ҳам кўриб чиқилди

Суд қандай қарор қабул қилгани маълум бўлди

Юлдуз Усмонова ва шоир Йўлчи Рўзиев иши Олий судда ҳам кўриб чиқилди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Усмонова ва шоир Йўлчи Рўзиев ўртасидаги муаллифлик ҳуқуқига доир иш Олий судда ҳам кўриб чиқилди.

Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев маълум қилган. Унга кўра, иш шоир фойдасига ҳал этилиб, Юлдуз Усмонованинг шикояти қаноатлантиришдан рад этилган.

Маълумот учун, Мирзо Улуғбек туманлараро фуқаролик суди Юлдуз Усмоновадан шоир фойдасига «Хаста бўлма» номли шеъридан муаллифлик ҳуқуқини бузиб фойдалангани учун товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақида қарор чиқарганди. Унга кўра, Юлдуз Усмоновадан даъвогар Йўлчи Рўзиевга 50 миллион сўм маънавий зарар учун компенсация, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробар миқдорида (135 миллион сўм) етказилган зарар ҳисобига товон пули ундириш белгиланган.

Шундан сўнг ҳонанда Усмонова Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти киритган. Тошкент шаҳар суди биринчи инстанция суди қарорини кўриб чиқиб, ўз кучида қолдириш ҳақида қарор қабул қилган эди.