Ислом Каримовнинг набираси Марьям Тиллаева Москвадаги ресторанга киритилмади — видео
Блогер бунинг сабабини маълум қилган
Таниқли блогер Марьям Тиллаева Москвадаги ресторанлардан бирига киритилмади ва у нима сабабдан киритилмагани ҳақида гапирди.
«The Hamonist» пафюмерия компаниясининг асосчиси, Лола Тиллаеванинг қизи, машҳур блогер Марьям Тиллаева турмуш ўртоғи, таниқли блогер Амиран Сардаровнинг янги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун Лос-Анжелесдан Москвага кўчиб ўтди. У ўзининг Instagram’даги шахсий саҳифасида Москва ҳақидаги таассуротлар билан бўлишди.
Марьям дўсти Мария Вадеева билан учрашганини ва улар ресторанлардан бирига овқатланиш учун борганини бироқ у ерда бир қанча муаммоларга дуч келгани ҳақида айтган. Марьям Тиллаева дўсти Мариянинг ресторанга кириш қоидаларгарига амал қилмай кийингани учун уларни ресторанга киритишмаганини маълум қилган.
«Москвада менга ёқмаган яна бир нарсалардан бири бизни ресторанга киритишмади. Мариянинг спортчиларга хос кийингани учун иккита ресторан бизни ‘ресторан қоидасига амал қилмагансизʼ деб овқатланишга киритишдан бош тортди. Энг қизиғи, икккита ресторанда ҳам мижозлар йўқ эди»,— дейди бу ҳолатдан ҳайратда қолган блогер.
Маълумот учун, Марьям Тиллаева 14 ёшидан бери АҚШда истиқомат қилади. Жорий йилнинг 13 апрель санасида У машҳур блогер Амиран Сардаров билан яширин турмуш қурган ва бу кейинчалик кўплаб гап-сўзларга сабаб бўлган эди.




