Янгиликлар

Инстаблогер Дилшод Назаров онасига ҳовли совға қилди — видео

Бу онасининг оруси бўлган

Инстаблогер Дилшод Назаров онасига ҳовли совға қилди — видео

Видеолари орқали миллионлаб мухлислар орттирган инстаблогер Дилшод Назаров онасига ҳовли совға қилди.

Дилшод Назаровнинг сўзларига кўра, ҳовлида яшаш онасининг катта орзуларидан бири бўлган. Шу сабабли ҳам блогер байрам учун айнан ҳовли совға қилишни ҳохлаган. 

«Бугун мен учун жуда ҳам бахтли кун. Олдинлари онажоним набираларини ҳовлида ўйнатишни, ўша ерда келини қўлидан чой ичишни орзу қиларди. Мана айнан бугун онажонимга ўша ҳовлини совға қилмоқчиман. Ниятларини амалга оширмоқчиман», — дейди блогер.

Эслатиб ўтамиз, Дилшод Назаров YouTube’даги «shok.uz» лойиҳасига берган интрвьюсида рекламаларга қанчага тушишини айтган эди.

Унинг сўзларига кўра, аниқ сумма белгиланмаган. У рекламаларга 20 миллиондан 100 миллионгача тушашини таъкидлади. «Бизда аниқ сумма йўқ. 20 миллиондан 100 миллионгача тушаверамиз.», — дейди у. Шунингдек у тахаллусининг маъноси ҳақида гапирди. Уни ёшлгида ҳамма Дили деб чақирган. Шуни у тахаллусига асос қилиб олган.

«Ёшлигимда мени ким таниган бўлса Дили деб чақирган. Dili.me ни ‘Дили мен’ деган маънода олганман ўзим учун», — дейди блогер.