Янгиликлар

Гулнора ва Лола Каримоваларнинг қизлари Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, пойига гул қўйди — фото

Улар 8 йилда илк бор кўришди

Гулнора ва Лола Каримоваларнинг қизлари Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, пойига гул қўйди — фото

Гулнора ва Лола Каримоваларнинг қизлари Имон Каримова ва Марям Тиллаева Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.

Имoн Каримова ўзининг саҳифасида слом Каримов қабрини зиёрат қилиб, пойига гул қўйгани акс этган фотоларни жойлади. Шунингдек, Самарқанд у учун муҳим шаҳар эканини айтган.

«Самарқанд мен учун муҳим шаҳар. Унда тарих, маданият, санъат, қадриятлар мужассам. Узоқ муддатдан сўнг илк бор бу ерга келганимдан сўнг мен Самарқанднинг фақат ўзигагина хос бўлган муҳитини севиб қолдим. Бобом ҳар доим бу гўзал шаҳар ҳақида ва ўзи улғайган жойлар: ҳар куни Регистон орқали мактабга борган ерлари ҳақида гапирарди. У биларди ва билганларини улашишни ёқтирарди, энг муҳими эса уни тинглаш доим қизиқ бўлган. Ҳар гал Ўзбекистонга келганимда бу ерга қайтаман. Бу ерда мен ўзимни ҳотиржам ҳис қиламан», — дейди Иман Каримова.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Iman Karimova (@iman.k17)