Янгиликлар

Xонанда Согдиана Instagram’даги жонли эфир вақтида автоҳалокатга учради — видео

Хонанда ҳозирда Россияда яшайди

Xонанда Согдиана Instagram’даги жонли эфир вақтида автоҳалокатга учради — видео

Асли ўзбекистонлик, ҳозирда Россияда истиқомат қилаётган хонанда ва актриса Согдиана Instagram’да жонли эфир қилаётган вақтда автоҳалокатга учради.

Согдиана эфир вақтида машинасини автотураргоҳга жойлаштирмоқчи бўлгани тахмин қилинмоқда. Шу вақтда у автоҳалокатга учраган ва кучли зарба оқибатида ҳушини йўқотган. Хонанданинг телефони эса қўлидан тушиб кетган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани маълум қилинган. Унинг жароҳати жиддий эмас. Лекин хонанда ижтимоий тармоқда бошқа кўриниш бермади.

Маълумот учун, Согдиананинг асл исми Оксана Нечитайло бўлиб, у ўзининг хонандалик фаолиятини 1999 йилда boshlagan.Shu йили у «Садо» номли хонандалар ўртасидаги кўрик танловда иштирок этган. Хонанда ўзининг биринчи аудиоалбомини 2001 йилда чиқарган. Бу альбом «Менинг Кўнглим» деб номланган. У мухлисларга «Юрак махзун», «Менинг Шаҳзодам», «Оввора бўлма» ва «Нетай» номли тароналари билан танилган.