Янгиликлар

Фото: Зарина Низомиддинова ҳижобга кирдими?

Бу саволга актрисанинг ўзи жавоб берди

Фото: Зарина Низомиддинова ҳижобга кирдими?

Актриса, хонанда Зарина Низомиддинова Instagram саҳифасида рўмол ўраб тушгани акс этган фото жойлади.

Пост остида актрисанинг обуначилари рўмол унга жуда ярашганини билдирган. Шунингдек, улар орасида актриса ҳижобга киргани ҳақида ҳам турли миш-мишлар тарқалган. Хонанда кузатувчиларининг ҳижобга киргани ҳақидаги саволига «Йўқ», дея жавоб берган ва намоз кийимини онаси совға қилганини таъкидлаган.

«Ассалому алайкум. Жума айёми муборак бўлсин. Онам менга намоз кўйлагини совға қилди», — деб ёзади актриса.

Шунингдек, актриса Instagram саҳифасида 10 ёшдаги туғилган кунининг видеосини эълон қилди. Хонанда болалиги зўр ўтганини таъкидлаган.

«Шу видеога 23 йил бўлибди. 10 ёшга тўлганимда уйдагилар туғилган кунимни нишонлаб берганди. Болалигим жуда зўр ўтган. Тақдирим учун Аллоҳимга шукур. Ота-онамга раҳмат», — деб ёзади Зарина Низомиддинова.

Зарина Низомиддинова 2 январь куни Instagram саҳифасига 8 ёшида катта саҳнада қўшиқ куйлагани акс этган видеони жойлаганди. У 1997 йил «Юлдузча» мусиқа танловида катта саҳнага чиққан. Ўша пайтда актриса «Насиба» номли қўшиқни куйлаган ва биринчи ўринни олган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от ZarinaNizomutdinova (@zarinanizomutdinova)