Янгиликлар

Аделнинг турмушга чиқаётгани ростми?

У севгилиси Рич Полга турмушга чиқиши айтилмоқда

Аделнинг турмушга чиқаётгани ростми?

Миллионлаб мухлисларга эга биританиялик хонанда Аделнинг турмуш қуриши ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Бу миш-мишлар хонанданинг Рич Пол билан учрашувидан кейин янада кенг муҳокама қилинди. Ҳар йили топшириладиган «BRIT Awards» мукофотининг тақдирлаш маросимига ташриф буюрган Аделнинг қўлидаги бриллиант никоҳ узук бу миш-мишларга ойдинлик киритилишига сабабчи бўлди. Шундан кейин кўпчилик хонанданинг севгилиси Рич Полга турмушга чиқиши ҳақида гапирган.

Маълумот учун Адель 1988 йилда Британиянинг Лондон шаҳрида туғилган. У «Гремми» мукофотига 15 марта номзодлик қилган биринчи аёл хонанда ҳисобланади. Аделнинг «Skyfall» таронаси «Оскар» ва «Олтин глобус» мукофотига сазовор бўлган. Турмушидан ажралган хонанда бир нафар фарзандни тарбия қилади.