Янгиликлар

Эндрю Гарфилд нeга «Ўргимчак одам: уйга йўл йўқ»да роль ўйнаганини Эмма Стоундан яширганини айтди

Фильмнинг янги қисми 2021 йилнинг 15 декабридан катта экранларда намойиш этила бошлади

Эндрю Гарфилд нeга «Ўргимчак одам: уйга йўл йўқ»да роль ўйнаганини Эмма Стоундан яширганини айтди

«Ўргимчак одам» фильмининг бош қаҳрамонларидан бири Эндрю Гарфилд кинокартинанинг янги қисмидаги иштирокини нима сабабдан Эмма Стоундан яширганини айтди.

Актёр Эндрю Гарфилд маҳаллий нашрларнинг бирига берган интервьюсида «Ўргимчак одам: уйга йўл йўқ» фильмининг янги қисми билан боғлиқ қизиқарли маълумотлар ҳақида ва шу билан бирга кинокартинадаги портнёри Эмма Стоундан «Ўргимчак одам»нинг янги қисмида роль ўйнаганини яширганини айтган.

«У мендан ҳақиқатан ҳам янги фильмда суратга тушяпсизми деб сўради. Мен эса буни рад этдим. Эмма эса бу гапимга ишонмади. Бу ҳақда унга айтишни истамадим. Чунки у ранжиши мумкин эди», — дейди актёр.

«Аввалроқ «Ўргимчак одам»да яшил гоблин нега бош қаҳрамон сифатида танлангани айтилган эди.  Ўргимчак одам» фильмининг режиссёри Крис Маккена Голливуднинг маҳаллий нашрларидан бирига берган интервьюсида актёр Уиллям Дефо ижро этган яшил гоблин образи нима сабабдан фильмдаги бош қаҳрамонлардан бири эканини айтди.

«’Ўргимчак одам’ фильмида яшил гоблиндан ташқари яна 4 та ёвуз қаҳрамон иштирок этади. Фильмда айнан унинг бош қаҳрамон сифатида гавдаланиши Питер Паркер билан боғлиқ. Сабаби ‘Ўргимчак одам’нинг бувисини яшил одам ўлдирган бўлади ва Питер Паркер буни билади. Уларнинг ўртасида кечган жангда яшил гоблин ўргимчак одамга энг катта қаршилик кўрсата олгани у», — дейди фильм режиссёри.

Маълумот учун «Ўргимчак одам: уйга йўл йўқ» фильми 15 декабрдан катта экранларда намойиш этилди. Фильмнинг биринчи ва иккинчи қисмлари дунё бўйлаб ўз мухлисларини топган. Унда роль ижро этган актёр ва актрисаларга халқаро мукофотлар берилган.