Янгиликлар

«Энди ҳимоясиз эмас». «Жек читтак» собиқ хотинига жиддий зарба бермоқчи

Унинг карьераси турмуш ўртоғи билан ажрашгандан кейин пасайди

«Энди ҳимоясиз эмас». «Жек читтак» собиқ хотинига жиддий зарба бермоқчи

«Кариб денгизи қароқчилари» фильмидаги «Жек читтак» образи орқали дунёга танилган актёр Жонни Депп собиқ хотинига қарши судлашмоқчи экани маълум бўлди.

Унинг карьераси собиқ рафиқаси Амбер Херд билан ажрашгандан кейин ва актёрнинг зўравонлик ишларини исботлангандан сўнг пастлай бошлади. Бу воқеаларга қарамай Жонни Деппнинг собиқ хотини хотиржамлик билан фильмларда роль ўйнашни ва ижодкорлик билан шуғулланишни давом эттирмоқда.

Собиқ эрига қарши судлашмоқчи бўлган актриса ўзини кучли ҳис этаётганини айтган, бироқ бу масалада айби исботланган Жонни Депп ёрдамга муҳтож бўлган. Бу воқеалардан кейин актёр АҚШнинг энг яхши адвокатларидан бири Кетлин Зеллнердан уни ҳимоя қилишини сўраган ва адвокат бунга рози бўлган. АҚШ маҳаллий оммавий ахборот воситалари Кетлин Зеллнернинг сохта айбловларга қарши курашиш бўйича яхши кураша олиши маълум қилган. Актёрнинг мухлислари энди унинг ҳимоясиз эмаслигини айтган.

Аввалроқ Жонни Депп «Кариб денгизи қароқчилари 6»га қандай шарт билан қайтишини маълум қилган эди.

Кейинги йилларда кино оламида кам кўриниш бераётган Голливуднинг машҳур актёрларидан бири Жонни Депп карьерасини тиклаш учун ҳаракат қилмоқда. Кўплаб кинокомапаниялар Жонни Депп билан шартномаларни бекор қилгач унинг мухлислари  киноларга қайтишини кутди.

Голливуднинг кўплаб нашрлари Жонни Деппнинг экранларга қайтиш ёки қайтмаслигини аниқлаш мақсадида махсус сўровнома ўтказди. Сўровнома натижаларига кўра, 676 мингдан ортиқ иштирокчи Жонни Деппнинг «Кариб денгизи қароқчилари 6» фильмида роль ижро этиши ҳақида таклиф билдирган. Бу катта рақам, лекин бу овозлар сони 1 миллиондан ошса фильмнинг янги қисми суратга олинади.

Актёр фильмга бир шарт билан қайтишини маълум қилди. Жонни Депп фильм режиссёридан таклиф тушса ва сўровномада янги қисм суратга олинишини истаётганлар сони 1 миллиондан ошса «Кариб денгизи қароқчилари 6» да суратга тушишини маълум қилган.

Актёрнинг кўплаб мухлислари унинг турмиш ўртоғи билан ажрашгандан сўнг кино оламидаги мавқейи тушганини айтган. Жонни Деппнинг турмуш ўртоғи уни иккинчи марта судга берган ва суд 2022 йилнинг апрелида бўлиб ўтади.