Янгиликлар

Дилноза Кубаева Шаҳзода билан муносабати қандайлигини айтди

«Ҳаммани тушунишга ҳаракат қиламан», — дейди у

Дилноза Кубаева Шаҳзода билан муносабати қандайлигини айтди

Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси Дилноза Кубаева Instagram саҳифасидаги жонли эфир пайтида хонанда Шаҳзода билан муносабати қандай эканини айтди.

Актриса хонанда Шаҳзодани жуда яхши кўришини, уни чиройли ҳурмат қилишини айтди. Уларнинг қалбида гўзал ҳурмат бўлган. Дилноза Кубаева ҳаммани тушунишга ҳаракат қилишини таъкидлади.

«Зилола опамни жуда яхши кўраман. Чиройли ҳурматда, салом-аликдамиз. Муносабатларимиз жуда ҳам гўзал. Асосийси, қалбимиздаги бир-биримизга бўлган ҳурмат гўзал. Мен ҳаммани ҳурмат қилишга, тушунишга ҳаракат қиламан. Чунки унинг ўрнига ўзимни қўйиб кўраман. ‘Мен ҳақимда кимдир ёмон ўйласа, ёмон гапирса, қанақа аҳволга тушардим?’, деган саволга жавоб қидириб кўраман», — деб айтди актриса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Келгинди келин» фильмида бош ролни актриса Дилноза Кубаеванинг ўрнига хонанда, актриса Лола Йўлдошева ўйнаши керак бўлгани айтилганди.

Шунингдек, Дилноза Кубаева «Ассалом, Ўзбекистон» кўрсатуви учун кастингдан ўтолмаганини айтганди.