Янгиликлар

Блогер йигит Азиза Ёқубова унга турмушга чиқса, нима совға қилишини айтди — видео

Бу ҳақда актриса айтиб берди

Блогер йигит Азиза Ёқубова унга турмушга чиқса, нима совға қилишини айтди — видео

Актриса Азиза Ёқубова унинг қўлини сўраган блогерга турмушга чиқса йигит унга нима оберишини айтди.

Азиза Ёқубованинг сўзларига кўра, йигит жуда қатъиятли, ғурурли инсон. Агар унга турмушга чиқса, унинг номига уй оберишини айтган. Шунингдек, ижодига қаршилик қилмаслигини таъкидлаган.

«Шоҳруз жуда қатъиятли, ғурурли инсон. Менинг ҳаётимга қувонч ва бахт олиб келди. Менга машина совға қилди. Агар турмушга чиқсам номимга уй олиб бераман деди. Ижодимга қаршилик йўқлигини, ўзим ҳал қилишимни айтган. Ҳозир ижодимда ҳар қадамида Шоҳруз бор. Вайнларда ҳам мен фақат суратга олиш ишлари учун боряпман. У ердаги ҳамма ижодкор, оператор, монтажчи, сценарист, партнёр ҳаммасини у ҳал қиляпти. Мендан манфаат хоҳламайди», — дейди Азиза Ёқубова.

Блогер Шоҳруз Рўзибоев 24 февраль куни актриса Азиза Ёқубовага турмуш қуриш таклифини берганди. Инстаблогер Азиза Ёқубовага узук ва гулдан ташқари машина ҳам берган. Бироқ актриса икки марта уни қайтариб берган, лекин у яна уйига юбораверган. Азизанинг сўзларига кўра, у рад жавобини билдирган. Шундан сўнг блогер ранжиб, Тошкентдан кетган.

«Мен бир ожизаман. Ҳаётида кўп алданган онаман. Агар насиб қилган бўлса, севгингиз пок бўлса вақти келиб бирлашамиз. Лекин қалбим ярасининг оғриқлари мени ҳамон қийнаяпти. Билиб туриб ўзимни жарликка ташолмайман, узур», — дейди Азиза Ёқубова.