Янгиликлар

Блогер Asalhoney уйида ўлдириб кетилгани ростми?

Шаҳар ИИББ Ахборот хизмати бунга аниқлик киритди

Блогер Asalhoney уйида ўлдириб кетилгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда «Asalhoney» номи билан танилган Инстаблогер Асал Хўжаева ўз уйида ўлдириб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати Асал Хўжаевани ўлдириб кетилганини тасдиқлади. Маълум қилинишича, ҳолат юзсидан прокуратура иш олиб бормоқда.

Аввалроқ 2022 йил январь ойида Asalhoney уйида пичоқлаб кетилгани ҳақида турли хабарлар тарқалган эди. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати бу ёлғон эканини айтган эди.. Шунингдек блогер ҳам буни инкор этиб, тириклигини таъкидлаган. У Instagram саҳифасида бу туҳмат эканини айтган. Asalhoney’нинг сўзларига кўра, бу миш-мишдан кейин Telegram ва Instagram’и хабарларга тўлиб кетади.