Блогер Asalhoney’нинг уйида пичоқлаб кетилгани бўйича расмий маълумот берилди
Тошкент шаҳар ИИББ бу бўйича «Shoubiz.uz»га муносабат билдирди
Блогер Asalhoney уйида пичоқлаб кетилгани ҳақида турли хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бу бўйича «Shoubiz.uz»га расмий маълумот берди.
Ижтимоий тармоқларда гўёки Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Мирзо Улуғбек туманида Asalhoney номи билан танилган блогер пичоқланиб кетилгани ҳақида маълумот тарқатилди. Мазкур хабар ҳақиқатдан йироқ бўлиб, бошқарма aхборот хизмати томонидан бу каби маълумот тарқатилмаган, ижтимоий тармоқларда жойлаштирилмаган. 5 январь куни Мирзо Улуғбек туманида аёл кишининг пичоқланиб кетилганлиги ҳақидаги хабар бошқарма ахборот хизматига келиб тушмаган.
Шунингдек блогер ҳам буни инкор этиб, тириклигини таъкидлаган. У Instagram саҳифасида бу туҳмат эканини айтган. Asalhoney’нинг сўзларига кўра, бу миш-мишдан кейин Telegram ва Instagram’и хабарларга тўлиб кетади.
«Бошқа туҳматингиз йўқми? Ҳозир энди бошланади. Telegram ҳам, Instagram ҳам портлайди. Тирикман. Ўлганим йўқ. Хуллас ҳали ўлмадим. Мендан қутулганингиз йўқ», — дейди у.




