Янгиликлар

Бирже Акалай нeга фарзанд кўришни истамаслигини айтди

Актриса 2014 йилда «Туркия гўзали» танловида 3 ўринни эгаллаган

Бирже Акалай нeга фарзанд кўришни истамаслигини айтди

Туркиянинг дунёга машҳур актрисаларидан бири Бирже Акалай нима сабабдан фарзанд кўришни истамаслигини айтди.

Бирже Акалай ғалати характерга эга актрисалардан бири ҳисобланади, бу эса актрисага экранда турли хил ролларни мукаммал гавдалантириш имконини беради. У Туркиянинг маҳаллий нашрларидан бирга берган интервьюсида болалар ҳаётда кўп қурбонликларни талаб қилишини, иш жадвали жуда банд эканини, болалардан ишни устун қўймаслигини, фарзанд кўришдан олдин уларга келажак яратаётганини таъкидлаган.

«Болалар ҳаётдаги энг муҳими ва улар жуда кўп қурбонликларни талаб қилади. Ҳозир менинг жадвалим жуда банд. Мени нотўғри тушунманг, мен болалардан ишни устун қўймайман, аксинча, мен болалар учун яхши келажак қуриш учун ҳаракат қилaяпман. Ҳозирча мен бунга тайёр эмасман», — дейди актриса.

Маълумот учун Бирже Акалай 1984 йилда Туркиянинг Истанбул шаҳрида туғилган. У актрисаликдан ташқари моделликда ҳам фаолият юритади. Актриса 2014 йилда «Туркия гўзали» танловида 3 ўринни эгаллаган. Унинг иштирокидаги «Оқ-қора севги», «Бобил», «Кичкина хўжайин» сериаллари мухлисларнинг қалбидан жой эгаллаган.