Янгиликлар

Азиза Низомова тўйидан олдин ҳомиладор бўлганига изоҳ берди — фото

Унинг тўйи 19 март куни бўлиб ўтганди

Азиза Низомова тўйидан олдин ҳомиладор бўлганига изоҳ берди — фото

Хонанда, актриса Азиза Низомова тўйидан олдин ҳомиладор бўлгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди.

Хонанда 19 март куни турмуш қурганини маълум қилганди. 10 апрель куни эса ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ҳомиладор эканини акс этган сурат жойлаганди. Ушбу сурат кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган.

Актриса буларга ойдинлик киритди. Азиза Низомова бир йил олдин никоҳ тўйи бўлиб ўтганини маълум қилган. У жуфти ҳалоли маҳрамига олганини таъкидлаб, фарзанди ҳам ҳалоллигини айтган.

«Биз бир йил олдин никоҳ тўйимизни қилганмиз. Худо хоҳласа болам ҳалол. Жуфтим ҳам ҳалоллаб маҳрамига олган», — деб ёзади Азиза Низомова.

Хонанда 2022 йил 19 март куни севган инсони билан турмуш қурганди. Азиза Низомованинг тўйи Тошкентдаги ресторанларнинг бирида бўлиб ўтганди. Унда ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб таниқли вакиллари меҳмон бўлганди. Хусусан, унда Асал Шодиева умр йўлдоши Шоҳруҳхон, Муниса Ризаева, «Шарқ гуруҳи» иштирок этган. «Шуҳрат» медали совриндори Муниса Ризаева улар жуда чиройли жуфтлик эканини таъкидлаб, ҳамкасбига улкан бахт тилаган.

Азиза Низомованинг турмуш ўртоғига атаб қўшиқ куйлагани интернетни «портлатганди». Тўйи кечасида хонанда эрига атаб «Севгилим» қўшиғини куйлаган. У куйлагани акс этган видео интернетда машҳурликка эришди.

Шунингдек, у эри билан қандай танишгани ҳақида гапириб берганди. Азиза Низомова ўзининг саҳифасида савол-жавоб ўтказган. Шунда мухлисларидан бири эри билан қандай танишгани ҳақида сўраган. Актрисанинг сўзларига кўра, улар тўйда танишган. У тўйда қўшиқ куйлаган, йигит эса меҳмон сифатида борган бўлган.

Шу билан бирга, актриса тўйидан сўнг олинган видеони ҳам эълон қилганди. Видеода Азиза Низомова жуда қаттиқ чарчаган ҳолда ётоқхонага кириб келганини кўриш мумкин. Актриса ўша оқшом жуда чарчаганини таъкидлаган. Турмуш ўртоғи эса уни эрли бўлгани билан табриклаган.