Янгиликлар

Азиза Ёқубова Рухшона эри билан нега ажрашганини маълум қилди — видео

Актриса ҳамкасби унга тақлид қилаётганини сезиб қолган

Азиза Ёқубова Рухшона эри билан нега ажрашганини маълум қилди — видео

Телебошловчи, актриса Азиза Ёқубова хонанда, актриса Рухшона эри билан ажрашишига нима сабаб бўлганини айтди.

Азиза Ёқубованинг обуначилари бир ҳамкасби унга тақлид қилаётганини айтган. Актриса уни кузатгач, ўзи ҳам бунга амин бўлган. Телебошловчи у инсон нима дейишга ақли етмаса, маслаҳат беришини таъкидлаган.

«Бир инсоннинг видеосини ‘Сиз нима десангиз, нима қилсангиз шуни қайтаряпти’, деб жуда кўп ташлаяпсиз. Одам ўзининг боши бўлмаганидан кейин, бировнинг боши билан иш қилар экан. Маслаҳат сўраса, бериб турамиз. Ўзининг ақли етмас экан. Айтган одамингизни кузатдим. Ҳақиқатдан шундай экан. Нима гапирсам, шуни қайтаряпти», — дейди актриса.

Маълум бўлишича у Рухшона ва видеоларининг бирида Аллоҳга кифоя қилганларимга Аллоҳ ўзи кўрсатяпти деган. Шунингдек, Азиза Ёқубова у эрига хиёнат қилгани учун оиласи бузилганини таъкидлаб, ўзида ундай эмаслигини айтган.

«Бир видеосида ўзича тегиштириб қўйибди. Аллоҳга солган инсонларимга Худо кўрсатяпти деган. Сен ўзингни бечора кўрсатсанг, эрингга хиёнат қилиб, нима ишлар қилганингни ҳам, оиланг нима сабабдан бузилганини ҳам айтиб кейин ўзингни кўрсат. Сенга маслаҳатим мени тилингга олма. Чунки Худога шукур қиламан, сенга ўхшаб эримга хиёнат қилиб ҳаётим бузилмаган. Мени ҳақорат қилгани учун сўраб олдим», — дейди Азиза Ёқубова.

Шу билан бирга, Азиза Ёқубованинг кузатувчиларидан бири бу инсон Рухшона эканини ёзган.

Шунингдек, аввалроқ Рухшона уни қўллаган инсонларга раҳмат айтган ва Аллоҳга кифоя қилган инсонларига Аллоҳ кўрсатаётганини таъкидлаган.

«Жуда ҳам кўпчилик ёзди. Сизларга қўллаб-қувватлаганингиз, ёнимда бўлганингиз ва маслаҳат берганингиз учун катта раҳмат. Аксарият одамлар Аллоҳга кифоя қилинг деб ёзган. Шундай қилдим. Аллоҳга кифоя қилган инсонларимга Аллоҳ кўрсатяпти ҳам. Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади. Яхши ҳаётга кириб келаётган бир палламда айнан шундай вазиятга дуч келдим. Ҳар бирингизни жуда ҳам яхши кўраман», — деб айтганди Рухшона.