Янгиликлар

Алла Пугачёва ногирон бўлиб қолиши ростми?

Шифокор мазкур миш-мишларга аниқлик киритди

Алла Пугачёва ногирон бўлиб қолиши ростми?

Фаолияти давомида кўплаб рус эстрадаси юлдузлари билан ишлаган Илья Бурлаковский Алла Пугачёванинг ногирон бўлиб қолиши ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

Шикофор Алла Пугачёвани зудлик билан даволиниши кераклигини, чунки унинг умуртқа поғонасида қатор муаммолар борлигини айтган.

«Хонанданинг асосий муаммоси бўғимларида ва бу муаммога сервикал умуртқа остеохондрози ҳам қўшилиши мумкин. Бу эса кейинчалик ногиронликка олиб келиши мумкин», — дейди Илья Бурлаковский.

У шунингдек, хонанданинг жуда кўп жароҳат олганини ва 2008 йилда суратга олиш ишларидан сўнг, бир мунча вақт таёқ билан юргани ҳақида гапирган. Бундан ташқари Алла Пугачёванинг ёши ҳам бу ҳолатга таъсир қилишини, агар хонанда соғлигига эътибор бермаса, оқибати яхши бўлмаслигини айтган.

Аввалроқ Алла Пугачёва фарзандларининг спорт билан шуғулланаётгани акс этган ноёб видеони эълон қилган эди.

Алла Пугачёва фарзандларининг спорт билан шуғулланаётгани акс этган ноёб видеони эълон қилдиХонанда Алла Пугачёва 23 февраль, Россияда ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «ҳимоячи»  фарзандлари иштирокидаги видеони Instagram’даги саҳифасига жойлади. Ушбу видеода гимнастика залидаги эгизаклар Украина байроғи рангидаги гиламчаларда судралиб юрган ва қўлларидаги ўйинчоқ скейллар эса гранаталар билан ассоциацияни уйғотиши акс этган.

Алла Пугачёванинг ушбу постини Россия ва Украинадаги ижтимоий-сиёсий вазият нуқтаи назаридан турлича талқин қилиш мумкин. У постга нимагадир тайёр бўлишга ишора қилган ва уруш, тинчлик сўзларини белгилаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от ALLA PUGACHEVA (@alla_orfey)

«Тайёр бўлинг! Ҳар доим тайёр! Уруш ва тинчлик», — дейди у.