Янгиликлар

«Афандининг қизлари»даги Муборак Туркияда пуллари ва телефонини ўғирлатиб қўйди — видео

«Пулимга ва телефонимга ачинмадим, ичидаги расм ва видеоларимга йиғладим», — дейди у

«Афандининг қизлари»даги Муборак Туркияда пуллари ва телефонини ўғирлатиб қўйди — видео

Ижтимоий тармоқларда «Афандининг қизлари» номи билан танилган блогерлар жамоаси аъзоси Муборак Абдуллаева Туркияда телефонини ўғирлатиб қўйди.

Улар 10 қисмли ситкомни суратга олиш учун Туркияга кетган эди. Саёҳат давомида актрисалар савдо мажмуасига келган ва ўзи учун харид қилмоқчи бўлган. Лекин мазкур мажмуада Муборак ўз телефонини ўғирлатиб қўйган. Бундан хабар топгач эса полицияга мурожаат қилган. Шундан сўнг улар идорага борган.

«Биз полицияга келдик. Савдо мажмуасидалигимизда Муборакнинг телефонини ўғрилаб кетишибди. Ҳазиллашишяпти деб ўйлашингиз мумкин, аммо ҳазил эмас. Хуллас, айтиб беришимиздан мақсад, Туркияга келганинггизда жуда эҳтиёт бўлинг. Бу ерда ўғрилар жуда кўп экан. Лекин виждони бор ўғри экан, йўл ҳақи ташлаб кетибди», — дейди Нигора Абдуллаҳанова.

Муборак Абдуллаева эса телефонига ҳам, пулларига ҳам ачинмаслигини, фақатгина телефонида бўлган фото ва видеолари учун йиғлаганини таъкидлаган.

«Хуллас эҳтиёт бўлинг. Телефонимга ҳам, пулимга ҳам ачинмадим. Телефонимдаги расм ва видеоларимга йиғладим. Бошқа телефон олсам нарсаларини қайтарсам бўладими», — дейди Муборак.

Жамоанинг яна бир аъзоси Нигина Жабборова эса дугонасини овутиб, ўғрига мурожаат қилган.

«Агар кўраётган бўлсанг қўлинг синсин», — дея ўғрига мурожаат қилган Нигина.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нигора Абдуллаҳонова ҳамда Муборак Абдуллаева интервьюлардан бирида қандай танишгани ҳақида айтиб берганди.

Шунингдек, Нигора Абдуллаҳонова ота-онаси ажрашиб кетганини айтиб, бошқа бу мавзу ҳақида гапирмаслигини таъкидлаганди.

Шу билан бирга, Нигора Абдуллаҳонова пул учун «ўйнаш» бўлганлиги ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритиб, у ўзининг принспларига содиқ қолишини айтганди.