Янгиликлар

«Бошқа бу мавзуга қайтишни истамайман». «Афандининг қизлари»даги Нигора илк марта ота-онаси ҳақида гапирди

Актриса ҳозир улар бахтли эканини таъкидлаган

«Бошқа бу мавзуга қайтишни истамайман». «Афандининг қизлари»даги Нигора илк марта ота-онаси ҳақида гапирди

Ижтимоий тармоқларда «Афандининг қизлари» гуруҳи билан танилиб келаётган, блогер, актриса Нигора Абдуллахонова илк бор ота-онаси ҳақида гапирди.

Унга кузатувчиларидан бири ота-онаси бор ёки йўқлиги ҳақида савол берган. Актриса эса биринчи ва охирги марта улар ҳақида гапиришини айтган. Шунингдек, бошқа бу мавзуга қайтишни хоҳламаслигини таъкидлаган.

«Биринчи ва охирги марта жавоб бераман. Албатта бор. Кичкиналигимда ажрашиб кетишган. Ўз оилалари бор. Отамнинг икки қизи, онамнинг бир ўғли бор. Янги турмушларидан бахтли, улар учун хурсандман. Бошқа бу мавзуга қайтишни хоҳламайман», — дейди блогер.