Янгиликлар

Аделнинг севгилиси билан учрашувидаги суратлар эълон қилинди — фото

У Рич Пол билан учрашган

Аделнинг севгилиси билан учрашувидаги суратлар эълон қилинди — фото

Британиялик дунёга машҳур хонанда Аделнинг учрашувга чиққани акс этган суратлар эълон қилинди.

Кливленддаги NBА Алл-Стар баскетбол ўйинлари ўтказиладиган жой нафақат спорт афсоналари, балки шоу-бизнес юлдузлари учун ҳам учрашув жойига айланган. Дунё бўйлаб машҳурликка эришган Адел ҳам севгилиси, таниқли спорт менежери Рич Пол билан шу ерда учрашгани акс этган суратлар муҳокамаларга сабаб бўлди.

Аввалроқ Аделнинг турмуш қуриши ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритилган эди.

Аделнинг турмушга чиқаётгани ростми?Бу миш-мишлар хонанданинг Рич Пол билан учрашувидан кейин янада кенг муҳокама қилинди. Ҳар йили топшириладиган «BRIT Awards» мукофотининг тақдирлаш маросимига ташриф буюрган Аделнинг қўлидаги бриллиант никоҳ узук бу миш-мишларга ойдинлик киритилишига сабабчи бўлди. Шундан кейин кўпчилик хонанданинг севгилиси Рич Полга турмушга чиқиши ҳақида гапирган.

Маълумот учун Адель 1988 йилда Британиянинг Лондон шаҳрида туғилган. У «Гремми» мукофотига 15 марта номзодлик қилган биринчи аёл хонанда ҳисобланади. Аделнинг «Skyfall» таронаси «Оскар» ва «Олтин глобус» мукофотига сазовор бўлган. Турмушидан ажралган хонанда бир нафар фарзандни тарбия қилади.