Стиль

Зиёда қандай қилиб 11 кг ортиқча вазндан халос бўлганини айтди

«Жуда кўп ҳаракат қилдим», — дейди у

Зиёда қандай қилиб 11 кг ортиқча вазндан халос бўлганини айтди

Хонанда, актриса Зиёда Instagram саҳифасида қандай қилиб бир йил давомида 11 килограмм вазн ташлагани ҳақида гапирди.

У 76 килограммдан 65 килограммгача озганини айтди. Бироқ хонанда ҳали ўйлаган вазнига эриша олмаганини таъкидлади. Актрисанинг сўзларига кўра, озиш учун кўп ҳаракат қилган ва тўғри овқатланган.

«Ассалому алейкум менинг кузатувчиларим. 1 йил давомида оздим. Жуда ҳам катта килограм тўплаган эканман. Худога шукур ўзи ёрдам берди. Ўйлаган вазнимга эришишимга озгина қолди. 76 килограммдан 65 килограммга оздим. Жуда кўп ҳаракат қилдим. Кофе, Матча ичдим. Ундан ташқари, тўғри овқатланишга амал қилдим ва кўпроқ сув ичдим. Фақатгина шуларни қилдим», — дейди хонанда.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зуҳра Солиева озиш учун қилдирган операцияси неча пулга тушганини айтганди. Шунингдек, Феруза Жуманиёзова озиш учун операция қилдирганди. Шу билан бирга, Мадина Мумтоз, Умидахон ҳамда Муниса Ризаева қандай озгани ҳақида гапирганди.