Стиль

Серенай Сарикаянинг янги услуби муҳокамаларга сабабга бўлди — фото

Дизайнерлар кийимнинг ранг-баранглиги унга мос тушмаганини айтган

Серенай Сарикаянинг янги услуби муҳокамаларга сабабга бўлди — фото

Туркиянинг дунёга машҳур актрисаларидан бири Серенай Сарикаянинг янги образи муҳокама ва муносабатларга сабаб бўлди.

Актриса «Шаҳмаран» сериалининг суратга олиш ишлари якунлагандан кейин имижини бир неча бор ўзгартирди. Актрисанинг охирги образи эса унинг мухлислари ва танқидчилар томонидан яхши баҳоланмади. Дизайнерлар ҳам кийимнинг ранг-баранглиги ва услуби унга мос тушмаганини айтган.

Маълумот учун Серенай Сарикая 1992 йилда Туркиянинг Анқара шаҳрида туғилган. У актрисаликдан ташқари моделликда ҳам фаолият юритади. Серенай Сарикая ижросидаги «Эртак», «Аданали», «Юқори тўлқин», «Лолалар мавсуми» каби сериаллар ва кинокартиналар мухлисларнинг қалбидан жой эгаллаган.