Стиль

«Муҳташам юз йил»даги Хуррам Султон гўзаллик элчиси этиб тайинланди — фото

Москвада 4-5 февраль кунлари актриса иштирокида тақдимот бўлиб ўтади

«Муҳташам юз йил»даги Хуррам Султон гўзаллик элчиси этиб тайинланди — фото

«Муҳташам юз йил» сериалидаги Хуррам Султон образи орқали миллионлаб томошабинларнинг қалбини забт этган актриса Марьям Узерли гўзаллик элчиси этиб тайинланди.

Актриса дунёга машҳур «Faberlic» брендининг гўзаллик элчисига айланди. У ушбу компаниянинг парфюмерия тўпламини, шунингдек, бренднинг терини парваришлаш бўйича бир қанча маҳсулотларининг тақдимотини ўтказди. Актриса бу борада Кабардино-Балкариялик таниқли модель Алик Хоқонов билан ҳамкорликда иш олиб борган. Марьям Узерли 4-5 февраль кунлари Москвада катта тақдимот ўтказади. Нашрларнинг хабарига кўра, актриса февраль ойининг бошида Истанбулда ўзининг заргарлик бренди учун реклама суратга олади.

Аввалроқ «Муҳташам юз йил»дан кейин ташқи кўриниши ўзгарган Марьям Узерли мухлисларини ҳайратга солгани айтилган эди.

Актриса Марьям Узерли 2011 йилда суратга тушган «Муҳташам юз йил» сериалидан кейин ўз томошабинларини ранжитган. Боиси сериал якунига етмасдан ижодий жамоа билан юзага келган қийинчиликлар сабаб ролини тарк этганди. У ўз ватанига қайтиб кетгандан кейин ташқи кўринишини бутунлай ўзгартирди. Унинг Instagram саҳифасига жойлаган янги сурати кўп мухлисларини ҳайратга солди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от meryemuzerlimeryem (@meryemuzerlimeryem)

Маълумот учун, Марьям Узерли 2011 йилда «Муҳташам юз йил» сериалида бош роллардан бири Султон Сулаймоннинг рафиқаси Ҳуррам Султон образини гавдалантирган. У сериал охирига етмасдан ўз ватани Германияга учиб кетган ва шу ерда муаммоли вазият юзага келди. Миш-мишлар марказида турадиган актриса «Муҳташам юз йил» сериалидан ташқари «Кеча маликаси», «Жингез Режай», «Бошқа томон», «Онамнинг яраси» фильмларида роль ижро этган.