Стиль

Эмма Стоундан Шэй Митчеллгача: Голливуд юлдузларининг косметологларидан фойдали маслаҳатлар

Тавсиялар терининг яхшиланиши учун ёрдам беради

Эмма Стоундан Шэй Митчеллгача: Голливуд юлдузларининг косметологларидан фойдали маслаҳатлар

Дунё бўйлаб машҳурликка эришган Голливуд юлдузларининг косметологлари терини яхшилаш бўйича маслаҳатлар берди.

Шани Дарден (Жессика Альба ва Шэй Митчеллнинг косметологи) барча мижозларига А витамини (ретинол)га бой маҳсулотлар билан терини парвариш қилишни маслаҳат беради. Косметолог бу маслаҳатларни 20 ёшдан кейин қўллаш кераклигини айтган. Ретинол терини текислайди, пигментацияни йўқ қилади. Буларнинг барчаси А витаминининг коллаген ишлаб чиқаришни рағбатлантириши ва ҳужайра янгиланишини тезлаштириши билан боғлиқ. Бу терининг ёш ва табиий кўриниш имкониятини беради.

Рене Руло (Деми Ловато ва Лили Рейнхартнинг косметологи) зарарли ультрабинафша нурларидан ҳимояланиш ҳақида маслаҳат берган. Унинг барча мижозлари терининг очиқ жойларида SPF кремидан фойдаланади. Қуёшдан узоқ вақт ҳимояланишнинг сири SPF креми устига бир неча томчи намловчи мой суртиш ва уни терига суртиш ҳисобланади. Бу крем терининг буғланишига йўл қўймайди, намликни сақлайди ва қўлларнинг қуриб қолмаслигини таъминлайди.

Голливуд юдузлари Эмма Стоун ва Ҳэлли Беррининг косметологи Олга Лорензин мижозларига сут кислоталари юмшоқ кислотали пеэллардан фойдаланишни тавсия қилади. Косметолог бу нафақат терининг зарарланган тешикларини яхши тозалашини, балки юз терисининг бир текис бўлишини ҳам кафолатлашини айтган.