Медиа

Жаҳонгир Хўжаев уйланганидан кейинги ҳаёти қандай кечаётганини кўрсатди — видео

Жаҳонгир ва Асалнинг тўйи 10 март куни бўлиб ўтганди

Жаҳонгир Хўжаев уйланганидан кейинги ҳаёти қандай кечаётганини кўрсатди — видео

«Аристократлар» жамоаси етакчиси, актёр Жаҳонгир Хўжаев уйланганидан кейинги ҳаёти қандай кечаётганини кўрсатди.

Жаҳонгир Хўжаев Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда ундан Асал билан уйдаги ҳаётидан видео қўйиш сўралган. Актёр эса уйланган бўлса ҳам дўстлари ёнидан кетмаётганини айтган. Шунингдек, у боғбонлик билан шуғулланаётганини ҳам таъкидлаган.

«Мана, боғбонлик билан шуғулланяпмиз. Обиджон билан Аҳмаджон ҳалиям уйимда. Булар мени ҳеч қачон тарк этмайди. Уйлансан ҳам шу ерда. Тинчлик йўқ. Ҳаёт шу», — дейди Жаҳонгир Хўжаев.

Ёш жуфтликнинг никоҳ тўйи 10 март куни бўлиб ўтганди. Жаҳонгир Хўжаев мазкур лаҳазалар акс этган видеони саҳифасига жойлаган. Видеода келин ва куёвнинг суратга тушаётганини, куёвжўраларнинг хурсандлигини, уйининг атрофи байрамона руҳда безатилганлигини кўриш мумкин. Шунингдек, уйининг олдида энг қимматбаҳо машиналар ва созандалардан иборат жамоани ҳам кўриш мумкин.

Шунингдек, Жаҳонгир Хўжаев тўйида отасига машина совға қилганди. Жаҳонгир Хўжаев тўйида отасига «Hyundai Tucson» автомобилини совға қилди. У онаси ва қайнонасига эса Малика Равшанованинг «Бу менинг онам» қўшиғи садолари остида гулдаста тақдим этган.

Туркия юлдузи Бурак Ўзчивит Жаҳонгир Хўжаевни табриклаганди. Бурак Ўзчивит «Севги изтироби» сериалидаги Камол роли билан барчага таниш. У ҳамкасби, «Чўлиқуши» сериали юлдузи Фахрие Эвжен билан оила қурган. Жаҳонгир Отажонов унинг табриги акс этган видеони саҳифаисга жойлаб, миннатдорлик билдирган. Видеода Буракнинг олдида ўзбекистонлик актёр ва режиссор Маъруф Отажоновни ҳам кўриш мумкин. У ҳам икки ёшга бахт тилаган.

Жаҳонгир Хўжаев рафиқаси Асал билан илк учрашувидан лавҳа эълон қилганди. Жаҳонгир Хўжаев саҳифасида мухлислари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда кузатувчиларидан бири ундан Асал Абдуллаева билан биринчи учрашуви қаерда бўлганини сўраган. Актёр эса бу «Zo’r TV» телеканалида эфирга узатилган «Dance show» кўрсатувида бўлганини айтиб, мазкур кўрсатувдан лавҳа эълон қилган. Улар кўрсатувда бошловчилик қилган. Жаҳонгир Хўжаев ўзбек, Асал Абдуллаева эса рус тилида олиб борган.